Поликлиника (поли... ва клиника) — даволаш, профилактика муассасаси; қатнаб даволанадиган ва уйида ётган беморларга тиббий ёрдам кўрсатади. Ўзбекистонда касалхона билан бирлашган ва мустақил П.лар мавжуд. П. аҳолининг турар жойи ва иш жойи бўйича хизмат кўрсатади. Махсус тиббиёт муассасалари қошида ҳам П.лар бор (мас, клиник илмий тадқиқот институтлари қошидаги П.лар).

П.да терапевт, хирург, невролог, ревматолог, гинеколог, ЛОР хизмат қила-ди; П. таркибида физиотерапия ва функсионал диагностика бўлимлари, лаб., дорихона ва бошқа бўлади. Шаҳар ва туман П.лари, шунингдек, ихтисослашган стоматология, физиотерапия П.лари ҳам бор. ҳозирги замонавий диагностика воситалари билан жиҳозланган оилавий П.лар бўлиб, булар болалар ва катталарга тегишли ёрдам кўрсатади. Йирик шаҳарларда талабаларга хизмат қиладиган махсус П.лар ҳам мавжуд.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил