Поликрат (? — милоддан аввалги тахминан 523 ёки 522) — Самос о. тирани (ҳокими; тахминан 540 йилдан). Давлат миқёсида тангалар зарб этган, қурилиш ишлари олиб борган, ҳарбий ва савдо флоти, шунингдек, армия тузган; Кичик Осиё ва Эгей денгизи оролларидаги шаҳарлар билан савдо йўлига эгалик қилиш учун курашган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил