Polikristallar
Поликристаллар - тартибсиз жойлашган ва бир-бирига киришиб кетган кўп сонли майда кристаллардан ташкил топган қаттиқ жисмлар. Таби-атда учрайдиган ва синтез усули билан олинадиган кўпгина материаллар (тоғ жинслари, металлар, кртишмалар ва ҳоказо) П. ҳисобланади. П. хоссалари уни ташкил қилган кристалл заррачаларининг хоссалари ва ўлчамларига (1 — 2-10~6 мкм дан бир неча мм гача), уларнинг ориентацияси ва чегараларининг тузилишига боғлиқ. Агар кристалл зар-ралари тартибсиз ориентацияланган ва уларнинг ўлчами П. ўлчамидан кичик бўлса, П.да монокристалларга хос анизотропия хусусияти вужудга келмайди. Агар кристалл заррачалари маълум да-ражада кристаллографик ориентацияланган бўлса, П. текстурланган ҳисобланади ва у анизотропия хусусиятига эга бўлади. Кристалл заррачалари чегараларининг қўшилиб кетиши П. нинг физик, айникса, механик хоссаларига таъсир қилади; чегараларда ўтказувчан электронларнинг сочилиши, дислока-сияларнчнт сусайиши ва ҳоказо кузатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |