Полимербетон, пластобетон — богловчи моддалари органик полимерлардан иборат семенциз бетон. П. тайёрлашда боғловчи моддалар сифа-тида, асосан, термореактив смолалар (мас, фуран, тўйинган эфир, карбамид, эпоксид смолалар ва бошқалар), баъзан термопластик смолалар ишлатилади. Тўлдиргичлар (дағал дисперс тўлдиргичлар) сифатида ўлчами 5 мм гача бўлган кварс қуми, гранит, базалт тошларининг 50 мм гача майдаланган бўлакчалари қўлланади. Тайёр маҳсулотларнинг таннархини ва богловчи моддалар сарфини камайтириш, хоссаларини яхшилаш максадида П. таркибига ўлчами 0,15 мм гача бўлган майда дисперс тўлдиргичлар (барит, кварс, андезит ва бошқа тоғ жинслари уни), шунингдек, пластификаторлар, эри-тувчилар ва суюлтиргичлар, ғовак ҳосил қилувчи моддалар (порофорлар), сирт фаол моддалар, антипиренлар, бўягичлар ва шаҳрик. киритилади. П. ўта огир (3,5-4 т/м3), оғир (2,2-2,4 т/м3), енгил (1,6—1,8 т/м3) ва ўта енгил (0,4— 0,5 т/м3) хилларга бўлинади. П.нинг хоссалари боғловчи моддаларнинг ту-рига, тўлдирувчи ва тўлдиргичлар фраксион таркибига, аралаштириш ва барча компонентларни зичлаштириш-га, шунингдек, боғловчи моддаларнинг қотиш даражасига боғлиқ. П. электролиз ванналари, ишлаб чиқариш корхоналари поллари учун кошинлар, оқова сувлар учун қувурлар, кимёвий таъсирлар ва емирилишга чидамли конструксион материаллар ишлаб чиқаришда қўлланади. П.дан фарқли ўлароқ полимерсемент таркибига асосий компонентлар сифатида 1:(0,005—0,2) нисбатда анорганик богловчи материал (семент, гипс, оҳак) ва полимер қўшимчалар (сувда эрувчан эпоксид, полиэфир, карбамид смолалар, поливинилацетат, латекс ва бошқаларнинг сувдаги дисперсияси), тўлдиргичлар (мас, бўр, янчилган қум, талк) киради. Полимерсемент, асосан, бино ва иншоотлар деворларини сувашда қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил