Полимерланиш — қуйи молекулали модда (мономер)ларнинг ковалент боғ орқали бирикиб, юқори молекулали бирикма (макромолекула)лар ҳосил қилиш жараёни. Макромолекуланинг элементар таркиби (унинг чек-ка гуруҳини назарга олмаганда) мономернинг таркибидан фарқ қилмайди. П.нинг поликонденсатланишдан му-ҳим фарқи ҳам ана шунда.

Макромолекулада инициаторлар иштирокида фаол марказ (•) ҳосил қилиш П.нинг асосий босқичи ҳисобланади. Бу марказ реаксиянинг ўсишини бошлаб юборади ва мономер молекуласини фаол марказга қўшади. Агар бу марказ турғун (узоқ вақт мавжуд бўлувчи) бўлса, П. босқичсимон дейилади. Агар оралиқ маҳсулот турғун бўлмаса (қисқа вақт мавжуд бўла олса), П. занжирсимон дейилади. П.да қатнашувчи фаол марказлар табиатига кўра, П. радикалли ва ионли бўлади. П.да бир вақтда 2 ёки ундан ортик, турли мономерлар қатнашиши мумкин.

Радикалли П. фақат занжирли механизм бўйича боради. Эркин радикаллар оралиқ фаол маҳсулотларнинг функсиясини ўтайди. Этилен, винил-хлорид, винилацетат, винилиденхлорид, фторетилен, акрилонитрил, ме-такрилонитрил, метилакрилат, метил-метакрилат, стирол, бутадиен, хлороп-рен ва бошқа радикалли П.га киришадиган мономерларга мансубдир. Радикалли П.ни хона ҳарорати ва қуйи температураларда амалга ошириш учун оксидланишқайтарилиш инициаторлашдан фойдаланилади. Лаб. амалиётида фотокимёвий инициаторлаш қўлланади. Радикалли П.ни у-нурлари, тезкор электронлар, х-заррачалар, нейтронлар ва ҳоказо таъсирида ҳосил қилиш ҳам мумкин. Бу усулдаги инициаторлаш ради -ацион кимёвий инициаторлаш дейилади.

Радикалли П.да занжир узатилиш ре-аксиясининг аҳамияти муҳим. Бунинг моҳияти шундаки, ўсувчи радикал бирор молекула (занжир узатувчи молекула)нинг атоми ёки бир гуруҳ атомини узиб олади. Натижада ўсувчи радикал тўйинган валентли молекулага айланиб, кинетик занжирни давом эттиришга мойил янги радикал ҳосил қилади.

Ионли П.да оралиқ фаол маҳсулотлар ионлар, ионлар жуфти ёки қутбланган комплекслардан иборат. Ионли П. занжирли механизм бўйича ҳам, босқичли механизм бўйича ҳам бориши мумкин. Занжирсимон ионли П. катионли ва анионли П.га бўлинади. Катионли П.да ўсувчи занжир учидаги реаксия га киришувчи ионлар мусбат зарядли бўлади. Изобутилен, пропилен, метилстирол, винилалкил эфирлар, изопрен ва ҳоказо мономерлар катионли П.га осон киришади. Катионли П.ни паст температурада амалга оширишда катали-заторлар билан комплекслар ҳосил қилувчи сокатализаторлар (сув, протон кислоталар, спиртлар, галогеналкиллар, эфирлар ва ҳоказо) ишлатилади.

Сианид винилиден, нитроэтилен, акрилонитрил, метакрилонитрил, акрил ва метакрил эфирлар ва ҳоказо анионли П.га осон киришади. Координацион-ионли П. олинаётган маҳсулотларнинг хоссаларини аниқ текширишга имкон беради. Бутун дунёда ишлаб чикариладиган полимерларнинг 3/4 га яқин қисми П. жараёни асосида олинади.

Адабиёт

  • Асқаров М. А., Жалилов А. Т., Рашидова С. Ш., Трубицина С. Н., Регулирование процесса радикалной полимеризации, Т., 1975; Исмоилов И. И., Рафиков А. С, Донорно-ак-септорний механизм полимеризации, Т., 2003.

Исроил Исмоилов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил