Polimerlar
Полимерлар (юн. полймерес — кўп қисмлардан ташкил топган) — молекулалари (макромолекулалар) бир ёки бир неча турли кўп сонли такрорланувчи гурухлар (мономер звенолари)дан ташкил топган юқори молекуляр массали (бир неча мингдан бир неча миллионгача) кимёвий бирикмалар. Макромолекула таркибидаги атомлар бир-бири билан асосий ёки координацион валентлик кучи воситасида боғланган.
П.табиий — биополимерлар (рксиллар, нуклеин кислоталар, табиий смоладар) ва синтетик (полиэтилен, полипропилен, фенолформалдегид смолалар) П.га булинади. П. бир хил структу-рали звенолар (мас, поливинилхлорид — CҲ2CҲCл—) ёки ўзаро навбатлашувчи турли хоссага эга звенолар (сополимер)дан ташкил топган бўлади; ви-нилхлорид ва винилацетат сополимери бунга мисол бўла олади. Бир нечта кичик оддий молекулаларнинг бирикишидан ҳосил бўлган П. олигомерлар деб аталади. Мономернинг 2 мо-лекуласи қўшилишидан ҳосил бўлган молекула д и м е р дейилади. Бундай бирикмалар ўзининг хоссасига кўра, қуйи ва юқори молекулали бирикмалар оралиғидаги ўринда туради.
П. молекулалари полимерланиш ва поликонденсатланиш усуллари билан ҳосил қилинади. ХХ асрнинг 2ярмидан бошлаб П. синтезининг янги усулларини ишлаб чиқилди, чунончи: а) тайёр П.га бирор янги, қўшимча мономерни кимёвий „пайвандлаш“. Бу тайёр П. молекуласининг фаоллашишига ва эркин радикаллар ҳосил бўлишига ёрдам беради. Бунда П.нинг чизиқсимон молекуласига полимерланувчи қўшимча мономер ён тармоқчаси „пайвандланади“; б) икки тайёр П. занжирини кучли механик таъсир остида узиб, макромолекула бўлакларини бириктириб, янги макромолекулалар, яъни „блок полимерлар“ хреил қилиши. Бу усуллар полимер маҳсулотларининг хоссаларини (пухталиги, кимёвий бардошлилиги, электр ўтказмаслик ва ҳоказо) ўзгартиришга имкон беради.
П.нинг таркиби ва синтез усулларига кўра, улардан қаттиқ ва эластик, пухта ва мўрт, иссиқ ва совуққа чи-дамли, кимёвий таъсирларга бардошли ва ҳоказо хоссага эга бўлган маҳсулотлар олиш мумкин. Маҳсулот ҳосил қилиш учун П.га тўлдиргичлар ва бошқа моддалар қўшилади. П.нинг муҳим ху-сусияти шуки, улардан штамповкалаш, пресслаш каби оддий усулларда буюмлар тайёрлаш мумкин.
Полимерларч. дастлаб мураккаб бўлмаган моддалар, кумир ва ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари (мас, фенол, формалин ва бошқалар)га асосланган эди. Кейинчалик П. олиш учун нефтни кайта ишлаш маҳсулотлари, табиий газ, қаттиқ ёқилғиларни қайта ишлаш маҳсулотлари, ёгоч ва турли ўсимлик хом ашёлари чиқиндилари ишлатиладиган бўлди. Хоссасининг яхшилиги ва халқ хўжалигига келтирадиган фойдасининг катталиги ҳамда хом ашё захираларининг кўплиги П.ни кенг кўламда ишлаб чиқаришга имкон берди.
П. хоссасига кўра, қуйидагиларга бўлинади: каучуклар — кенг температура оралиғида қайишқоклик хоссасини йўқотмайдиган П.; пластмассалар — юқори температурада юмшайдиган ва кенг температура оралиғида жуда пухта, қаттиқ, нисбатан қайишқоқ П.; синтетик толалар — юқори температурада (180—200°) юмшайдиган ва шу температурада пухта ип бўлиб чўзиладиган П.; лок ва бўёқлар — ейилишга чидамли, металл, ёғоч ва шишага ёпишадиган, атмосфера ва механик таъсирларга чидамли П. Полимерларнинг хоссаси турлича булганлигидан улар кора ва рангли металлар, ёғоч, тош, суяк, шиша ва бошқа урнида ишлатилади. Баъзи бир синтетик П. ион алма-шувчи смолалар, қон плазмаси ўрин-босари сифатида, тупроқни структуралашда ва бошқаларда қўлланади.
Адабиёт
- Аскаров М. А., Жалилов А. Т., Синтез ионогенних полимеров, Т., 1978; Исмоилов И. И., Жалилов А. Т., Аскаров М. А., Химически активниэ полимери и олигомери, Т., 1993; Махсумов А. С, Исмоилов И. И., Полимерниэ соли: синтез, свойства, применение, Т., 2002.
Исроил Исмоилов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |