Polimonodiya
Полимонодия (поли… ва монодия) – мусиқий-ижодий тамойил, монодик баённинг полифония унсурлари ёрдамида бойитишга асосланади. Ўзбек анъанавий мусиқада ХХ аср ўрталаридан бастакорликнинг тараққиёти, хусусан, услубий қамровлари кенгайиши жараёнида шаклланган. Дастлаб унинг аломатлари Ф.Содиқов (ўзбек созлари ансамбли учун „Ўзбекча валс“), М.Мирзаев (қашқар рубоби ва ансамбл учун „Дилдор 1—2“, „Янги Танавор“ ва бошқалар), Н.Ҳасанов ва К.Жабборов (иккаласининг оммабоп куй ва қўшиқлари)лар ижодида намоён бўлди. Ксйинчалик Н.Қулабдуллаев (ғижжак ва рубоб учун „Ўйламанг“ ва бошқа чолғу асарлар), айниқса, А.Исмоилов (ғижжак ва ансамбл учун „Ҳолим сўрма“, „Учрашув“; ғижжак, қонун ва най учун „Фаввора“, „Тўёна“ ва бошқалар), Ў.Расулов (ғижжак ва ансамбл учун „Хаёл“, „Сени эслаб“ ва бошқалар)лар П. имкониятларини теран ифода воситаси даражасига кўтаришган.
Ўзбек (шунингдек, озарбайжон, турк, тожик) анъанавий ижрочилигида созанда ва хонанда (Т.Қодиров – „Доғман“, „Танавор“, К.Раҳимов – „Наргиз“)лар ҳам П. унсурларидан унумли фойдаланишган.
Тўхтасин Ғафурбеков.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |