Polinevrit
Полиневрит ( қадимги юнонча: πολύ- - кўп, лот лотинча: нервус - нерв) - нейропатиянинг бир тури, инфекция фонида ривожланадиган нерв магистралларининг ко'п яллиг'ланиши (зарарланиши). Қўл ва оёқлардаги кўп нерв толаларининг симметрик ҳолда зарарланиши. Периферик асаб тизимининг касалликларига ишора қилади. Юқумли касалликлар ( мохов, бруцеллёз, сифилиз ва бошқалар), Ауотоиммун ёки аллергик жараёнлар, танадаги умумий инфекция ( скарлатина, сувчечак, тонзиллит ва бошқалар), юқумли-токсик та'сирлар ( ботулизм, дифтерия ) туфайли юзага келади[1][2].
| Полиневрит | |
|---|---|
|
Васкулйитдаги полиневритнинг микрофотографиси. [[ ҳттпс://эн.wикипедиа.орг/wики/Толуидине_блуэ_стаин |Толуидин ко'ки ]] билан то'лдирилган. | |
| Классификацияси ва ташқи линклар | |
| ДисеасесДБ | 9850 |
| МедлинеПлус | 000593 |
| МеСҲ | Д010523 |
Касаллик беморнинг қўл ва оёқ панжаларида чумоли юрган каби жимирлаш сезишидан бошланади, кейинчалик иссиқда қўл-оёқ музлаб оғрийди, увушади. Касаллик зўрая боргани сари беморнинг оёғи дармонсизланиб, юриши қийинлашади ва қўлида ҳеч нарса тута олмай қолади. Оёқ, қўл мускуллари нимжонланиб, оза бошлайди, сезиши бузилади.
Даво, асосан, касаллик сабабига карши қаратилади. П.нинг ўткир даврида ўринда ётиб даволаниш керак. Дори-дармонлардан ташқари, физиотерапевтик муолажалар, даво физкултураси буюрилади, сурункали хилида эса курортларда даволаниш тавсия этилади. Юқумли ва моддалар алмашинувининг бузилиши билан кечадиган касалликларни ўз вақтида даволаб, П.нинг олдини олиш мумкин[3].
Сабаблари
Полиневритлар, асосан, алкогол, симоб, қўрғошин, мишяк, ба’зи антибиотиклар, сулфаниламидлар, мепробамат, изониазид билан узоқ вақт даволанишдан кейин ҳам келиб чиқади. Турли вирусли ва бактерияли касалликлар, ички касалликлар (жигар, буйрак, ошқозон ости бези), ички секреция безлари касалликлари (диабет, гипотиреоз)дан ҳамда ба’зи зардоб ва ваксиналар юборилгандан кейин ҳам пайдо бўлади.
Дифтерия полиневрити
Дифтериянинг ўткир белгиларидан 2—3 ҳафтадан кейин асаб тизимида зарарланиш белгилари намоён бўлади. Дифтериядаги полиневритда периферик асаб толаларининг зарарланиши чегараланган мононеврит ёки тарқалган полиневритлар каби кечади. Полиневритнинг ривожланишида дифтерия касаллигидан яхши даволанмаган ёки жуда оғир тури сабаб бўлади. Дифтериядаги полиневритда периферик асаб толаларининг зарарланиши билан бирга калла бош мия нервлари (ИИИ—ИВ—ВИИ—Х жуфтлар) ҳам зарарланади. Бемор димоғи билан манқаланиб гапиради, ютиниши бузилади, суюқ овқат бурундан қайтиб тушади. Бемор яқиндан ёмон кўради, кўриши хиралашади, пай ва Ахилл рефлекслари сусаяди, атаксия, қўл ва оёқ панжаларида парестезия, кучсиз оғриқ, сезгининг камайиши (оғриқ, ҳарорат, тактил ҳамда бўғим — мушак сезгисининг гипестезияси) дистал қисмларда бўлади. Сайёр нервни икки томонлама зарарланса, афония, нафас олиш ўзгаради, юракда ўзгаришлар, тахикардия юзага келади. Натижада, ютиниш бузилиб оғир аспирацияли зотилжамга олиб келади.
Давоси
Дифтерия полиневритда биринчи белгилар бошлангандан дифтерияга қарши антитоксин зардобидан 15000 ТБ дан 25000 ТБ гача Безредко усули бўйича мушак орасига юборилади. Зардоб юборишдан 0,1 мл зардоб тери орасига юборилади. 30 дақиқадан кейин яна 0,2 мл, қолган дозани 1 соатдан кейин юборилади. Касаллик қайтиш даврида эса организмнинг умумий қувватини ошириш мақсадида гуруҳи витаминлар Б, АТФ, кокарбоксилаза берилади. Асаб-мушак ўтказувчанлигини яхшилаш мақсадида галантамин, прозерин, оксазил берилади. Булардан ташқари физиотерапия муолажалари, уқалаш, фалажланган мушакларга парафин ва балчиқ ҳамда шифобахш бадантарбия машқлари тавсия этилади.
Парвариш қилиш
Дифтерия полиневритида ютиниш бузилганлиги сабабли бемор ўз вақтида овқатлана олмайди. Бунинг учун беморни овқатланаётганда суюқ овқатлар нафас йўлларига ўтиб кетмаслигини та’минлаш, агар ютинишнинг иложи бўлмаса, беморни зонд орқали овқатлантириш талаб этилади.
Алкогол полиневрити
Сабаблари
Сурункали ичкилик ичиш та’сиридан организмнинг заҳарланиб бориши натижасида бу касаллик авж ола бошлайди.Алкогол полиневритни ривожланишида витамин Б1 алмашинувининг бузилиши ҳам катта аҳамиятга эга.
Клиник манзараси
Беморлар кечаю кундуз қаттиқ чидамсиз оғриқдан шикоят қиладилар. Касаллик аста-секин авж олиб, аввал беморнинг оёқлари тез чарчаб қолади. Болдир суяклари оғриб, оёқ бармоқлари тортишиб туради. Бу оғриқлар нерв устунлар босиб кўрилганда зўраяди. Қўлоёқларнинг дистал қисмларида —парезлар бошланади. Пай ва периостал рефлекслар ошган, мушаклар тонуси пасайган, мушак-бўғим сезгиси пасайган ёки йўқолган бўлади. Сезги соҳасида қўл ва оёқнинг дистал қисмларида қўлларда «қўлқопсимон», оёқларда эса «пайпоқсимон» сезги камаяди. Шу жойларда вегетатив ўзгаришлар (қўл ва оёқ териси ранги ва ҳароратининг ме’ёри бузилган, кўп терлаш, шиш) бўлади.
Давоси
Алкогол ичимлик ичишни тўхтатиш лозим. Беморни тинч жойга ётқизиб, организмни заҳарли моддалардан тозалаш керак. Бунинг учун гемодез, реополиглукин, 0,9 % натрий хлор, 5 % глукоза, Рингер эритмаси ва бошқа суюқликлардан томир ичига қуйиш; димедрол, тавегил, супрастин, пиполфен, диазолин; Б гуруҳ витаминлар, оғриққа қарши дорилар, никотин ва аскорбин кислотаси, касалликнинг тузалиш даврида физиотерапия муолажалари тавсия этилади.
Диабет полиневрити
Диабет полиневропатиясида асаб толаларининг яллиғланиши бўлмайди, балки заҳарланиш ҳоллари юз беради. Шунинг учун полиневропатия деб аталади.
Сабаблари
Полиневритнинг бу тури қандли диабет билан оғриган беморларда учрайди. Полиневрит қанд касаллиги бошлангандан сўнг бир неча йил ўтгач юзага чиқиши мумкин. Полиневрит аломати қанд касаллиги билан оғриган беморларнинг деярли ярмида кузатилади. Касаллик ривожланишида моддалар алмашинувининг бузилиши туфайли асаб толаларидаги дегенератив ва метаболик ўзгаришлар муҳим ўрин тутади.
Клиник манзараси
Ба’зи беморлар оёқларининг увишишидан, бижирлашидан шикоят қилади, лекин парез-параличлар бўлмайди, сезги бузилган бўлади, рефлекслар чақирилмайди. Бу беморларда ҳамма вақт кўз нервининг зарарланиш белгилари кузатилади. Полиневритнинг клиник кечишига қараб, уларнинг бир неча турлари тафовут қилинади. Касалликнинг биринчи турида вибрация сезгиси ва Ахилл рефлекси йўқолади. Бу ҳол кўп йиллар давом этиши мумкин. Кўпинча сон, қуймич, тирсак, оралиқ нервлари, бош мия
нервларидан ИИИ—В жуфт кбм нервлари яллиғланади. Шу нервлар та’минлайдиган мушакларда қаттиқ оғриқ пайдо бўлади ва шу соҳаларда сезувчанлик йўқолиб, фалажлик юз беради. Бошқа турида эса оёқ-қўллардаги жуда кўп нервлар яллиғланиши туфайли фалажлик пайдо бўлиб, шу соҳаларда сезги йўқолади. Оғриқлар иссиқ ва совуқ та’сирида авж олади. Кўпинча вегетатив асаб бузилиши туфайли бемор терисининг айрим соҳалари қора рангга кириб, шу ерларда чидаб бўлмайдиган оғриқ пайдо бўлади. Жуда кўп ҳолларда шу соҳалар қаттиқ қичишади.
Давоси
Полиневритнинг бу турида диабетни даволаш билан бирга организмнинг умумий қувватини оширадиган дорилар буюрилади. Бу дорилардан Диалипон— 300 кунига 600 мг дан 4 ой давомида ичирилади, инстенон, эуфиллин, этамивин, гексобендин тавсия этилади[4].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ „Заболевания периферической нервной системы (полиневриты, полинейропатии)“. Файловый архив студента (2020). 2021-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-июл.
- ↑ БМЭ 1988.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Х. Қ. Шодмонов, Х. Ш. Эшмуродов О. Т. Турсунова. АСАБ ВА РУҲИЙ КАСАЛЛИКЛАР. «Билим» нашриёти, 2004.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |