Полинез тиллари - австронез тиллари оиласининг алоҳида гуруҳи; Океания тилларидан (жами 30 га яқин). Полинезияда (туб аҳоли тиллари), шунингдек, Меланезия ва Микронезиянинг чекка оролларида (ташки поли-нез тиллари) тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий миқдори 1 млн. кишидан ортиқ. Полинез тиллари тонга (тонга ва ниуэ) тиллари ва асл полинез тиллари гуруҳчаларига, асл полинез тиллари эса самоа-ташки (самоа, тувалу, токелау, футуна, увеа, пукапука, шунингдек, барча ташки полинез тиллари) ва шар-қий полинез тилларига (маори, гавай, таити, раротонго, рапануи, туамоту ва бошқалар) ажратилади.

Полинез тиллари грамматик қурилиши жиҳатидан аналитик тиллардан. Фонетикасида 5 та унли ва 8 тадан 12 тагача ундош товуш бор. Гапни ташкил этувчи энг муҳим бирлик луғавий маъно билдирувчи мустақил сўз ҳамда унинг олдида ёки ортида жойлашувчи хилма-хил ёрдамчи (грамматик маъно билдирувчи) сўзлар мажмуидан иборат. Гапда сўз тарти-би бир қадар эркинроқ: кўп тилларда эга кесимдан кейин, баъзиларида эса ран бошида келади; аниқловчи аникланмишдан кейин келади. Сўз ясалишининг кенг тарқалган турлари сўз қўшиш ва сўз такроридир.

Полинез тиллари ХИХ асргача ёзувга эга бўлмаган; ХИХ асрдан бир қанча адабий Полинез тиллари лотин алиф-боси асосидаги ёзувга эга бўлди. ХХ асрнинг ўрталаригача Полинез тиллари яхши ўрганилмаган. ХХ аср Урталаридан ушбу тилларни синхрон тарзда ҳамда қиёсийтарихий ўрганиш бошланган.

Анвар Исмоилов, Абдуваҳоб Мадвалиев.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил