Polineziya

Полинезия (қадимги юнонча: πολύς (поли) ва νῆσος (несос) – орол) – Океаниядаги ороллар. Тинч океаннинг марказий қисмида, 23°30’ шаҳрик. – 28° ж.к. ва 176° шқ.у. – 109°20’ ғ.у.лар оралиғида. Полинезия таркибида Тонга, Гавайи, Тувалу, Феникс, Токелау ороллари, Кук архипелаги, Ғарбий Самоа, Шарқий Самоа, Лайн, Тубуаи, Маркиз ороллари, Пасха орол, Жамият ороллари, Туамоту ороллари ва бошқа бор. Майдони 26 минг км². Оролларнинг аксари қисми вулкан отилиши натижасида пайдо бўлган ёки маржон ороллардир. Вулкан ороллари релефи тоғлик (энг баланд жойи 4205 м, Гавайи оролдаги Мауна-Кеа сўнган вулкани), маржон оролларининг ер усти ясси ва пасттекислик. Гавайи, Самоа ва Тонга оролларида ҳаракатдаги вулканлар мавжуд. Фойдали қазилмалардан фосфорит, боксит конлари бор. Ороллар маржон рифлари билан ўралган. Иқлими экваториал, тропик, пассатли иқлим. Ўртача йиллик температура 22—26°. Йиллик ёғин 1500 мм дан 3500 мм гача, кучли довуллар бўлиб туради. Ороллар доим яшил субекваториал ва тропик ўрмонлар билан қопланган, шамолга тескари ён бағирлар саванналардан иборат. Соҳилларда кокос палма-си, нон дарахти, пандануслар ўсади. Кофе, какао, каучукли дарахтлар ўстирилади. Шакарқамиш, ананас, шоли, ямс, маниок етиштирилади. Денгиз ҳайвонлари овланади, марварид олинади. Халқаро туризм ривожланган. Полинезия ороллари европаликларга ХВИ аср охиридан маълум.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |