Poliplar
Полиплар (юн. полйпус — кўпоёқли) — якка ёки колония бўлиб ўтроқ яшовчи бўшлиқичлиларнинг умумий номи. Асосан, денгизларда (гидралар — чу-чук сувларда) тарқалган; ўлчами бир неча мм дан бир неча м гача. Гавдаси силиндрсимон, юқори томонида пай-паслагичлар билан ўралган оғзи жойлашган. Пастки "товон" томони билан суб-стратга (якка яшовчи П.) ёки колония поясига (колония бўлиб яшовчи П.) ёпишади. Кўпчилик колония бўлиб яшовчи П. ташқи ёки ички оҳак ёки органик скелетга эга. Ҳаракатланиши, асосан, пайпаслагичларининг чўзилиши ёки қисқаришидан иборат. Айрим якка яшовчи П. (гидралар, актиниялар) субстратда секин силжиши мумкин. Насл галланиши орқали кўпаядиган бўшлиқичлиларда П. жинссиз наел бўлиб, фақат куртакланиш ёки кўндаланг бўлиниш орқали кўпаяди ва П. ёки медузалар ҳосил қилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |