Полиция (инг. Полиcе, олм. Полизеи, рус. Полиция) — жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича тузилган махсус органлар тизими. Полиция ҳуқуқбузарликнинг айрим турлари юзасидан текширув ишларини олиб боради. Ҳарбий Полиция айрим давлатлар (АҚСҲ, Буюк Британия, Олмония ва бошқа давлатларда) қуролли кучларидаги хизмат тури, йўл ҳаракатини назорат қилади, қочоқлар (дезертирлар)ни ушлаш, жиноятларни текшириш ва бошқа ишларни амалга оширади, Россияда 1993-йилда солиқ Полицияси тузилган. Октабр тўнтаришигача Туркистон генерал-губернаторлигида ҳам Полиция бўлган. Масалан Тошкент шаҳрида Янги шаҳар ва Эски шаҳар Полиция бошқармасига бўлинган. Полиция штати 307 кишидан иборат бўлган. Ўзбекистон Республикасида Милиция Полиция функсиясини бажаради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил