Poliyen
Полиен (лот. Поляэнус) (милодий ИИ аср) — македониялик юнон ёзувчиси. Римда адвокат ва нотиқ сифатида шуҳрат қозонган. 162 йил Парфия билан уруш бошланганда "Стратегмалар" ("Ҳарбий ҳийлалар") асарини ёзиб уни императорлар Марк Аврелий ва Луций Верга бағишлаган. Бу асар 8 китобдан иборат бўлиб, саркар-далар ва бошқа шахсларни уруш пайтидаги хатти-ҳаракатлари тўғрисидаги мисолларни ўз ичига олган. Асар юнон мифологиясидан то римликлар (Августнн ҳам)гача бўлган даврни қамраб олади. П. маълумотлари юнон ва Рим манбаларига асосланиб ёзилган. Ўрта Осиё халкдари орасида кенг тарқалган "Широқ" афсонаси П.нинг ушбу асари асосида ву-жудга келган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |