Полонез (1888)

Полонез (франс. полонаисе — полякча) — поляк халқ рақслари асосида юзага келган тантанавор бал ракси. Мусиқа ўлчови 3/4. ХВИИИ асрдан Франсия ва бошқа Европа мамлакатларида кенг тарқалган. Поляк миллий профессионал мусиқаси шаклланишида муҳим рол ўйнаган (Ю. Элснер, М. Огинский, К. Кур-пинский ва бошқалар). Ф. Шопен ижодида кенгайтирилган бир қисмли шаклдаги консерт асарига айланган. М. Глинка, П. Чайковский ва бошқа ўз операларида П.дан фойдаланишган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил