84
Полоний
По
(209)
4ф145д106с26п4

Полоний (Полониум), По — Менделеев даврий системасининг ВИ гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 84, атом массаси 208,9824. Полоний радиоактив элементлар емирилишида оралиқ маҳ-сулот сифатида ҳосил бўлади. Унинг масса сонлари 194 дан 218 гача бўлган 25 та изотопи ва ядро изомерлари маълум. Энг узоқ мавжуд бўлувчи изотопи 209Ро(Т|/2=103 йил), сунъий йўл билан олинган. Ҳар бир табиий изтопининг радиоактив элементлар қаторида жойланишига қараб махсус номи ва белгиси бор, чунончи: 2|(|Ро—РаФ билан, 2||Ро— АсС билан, 2л2По-ТҳC билан, 2л4По-РаC билан, 215Ро—АсА билан, 216Ро—ТҳА билан ва 2л8По—РаА билан белгиланади. Полонийнинг 210Ро изотопи (Т1/2=138,4 кун) муҳим амалий аҳамиятга эга.

Полоний (2|0Ро) илк бор 1898-йилда Полоний Скло-довская-Кюри ва Полоний Кюри томонидан уран рудасида радиоактив элемент сифатида кашф этилган ва Полоний Скло-довскаяКюри ватани — Полша (лотинча Полониа) шарафига Полоний деб аталган. Полоний — кумуш каби оқ ва юмшоқ металл, физик хоссалари жиҳатидан висмут ва қўрғошинни эслатади. Суюқланиш температураси 254°, қайнаш температураси 962°, зичлиги 9,4 г/см3, атом радиуси 1,7 А. Ер пустила масса жиҳатидан 2-10 15% ни ташкил қилади.

Полоний бирикмаларда —2, +2, +4, +6 валентли. Унинг оксиди, хлоридлари, сулфати ва комплекс бирикмалари маълум.

Полоний уран рудасини қайта ишлашда ҳосил бўладиган мураккаб моддаларнинг эритмаларини электркимёвий усулда кайтариб олинади. 1 т уран рудасида 0,1 мг чамасида Полоний бўлади. ПоС ни вакуумда 273° да қиздириш йўли билан ҳам олинади. Полонийнинг изотопи 2|0Ро о-зарралар манбаи сифатида ишлатилади. 2|0Ро нинг бериллий билан аралашмаси турли материалларни анализ қилишда нейтронларнинг манбаи бўлиб хизмат қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил