Полвон качал, Качал полвон — ўзбек анъанавий қўғирчоқ театрининг қаҳрамонларидан бири. У, асосан, қўғирчоқ театрининг қўғирчоқлар қўлга кийиб ўйнатиладиган "Чодир жамол" тури томошаларида қатнашган. Полвон качал томошалари ХИВ асрдан бошлаб халқ орасида машҳур бўлиб келган. Полвон качалнинг бош қисми ёгочдан ясалиб, эгнига кўйлак, чопон, бошига дўппи (қалпоқ) кийдирилган. Кирра бурун, бароққош, оддий халқ вакили сифатида намоён бўлган. Қўғирчоқбоз Полвон качал қўғирчоғини ўнг қўли бармокларига қўндириб ҳара-катга келтирган. Бизгача турли вари-антларда "Полвон качал саргузаштлари" комедияси етиб келган. Комедия кўпинча 3 кўринишли бўлган: бирида Полвон качалнинг Бичахон исмли қизни севиб қолиши, учрашуви ва уйланиши, иккинчисида ўз ити томонидан таланиши, учинчисида Полвон качал билан Судхўр ўрта-сидаги тўқнашув акс эттирилган. Полвон качал ҳам кулгили ҳолатларга тушиб қолувчи, феъл-атвори ҳам зиддиятли қаҳрамон. У бутун зиддияти, ижобий ва сал-бий белгилари билан ҳаётий, халқчилдир. У ҳамиша хушчақчақ ҳодса ҳаётида уч-раган тўсиқларни енгиб ўтган, ёмон амалдор ва судхўрларни фош этган, адолат ва ростгўйликни ҳимоя қилган.

Полвон качал дунёдаги Корагёз (Туркия), Пулчинелло (Италия), Полишинел (Франсия), Понч (Англия), Петрушка (Россия) каби қўғирчоқ театри қаҳрамонларидан.

Адабиёт

  • Гаврилов М., Куколний театр Узбекистана, Т., 1928; Қодиров М., Халқ қўғирчоқ театри, Т., 1972.

Муҳсин Қодиров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил