Полвонтош — Андижон вилояти Марҳамат туманидаги шаҳарча (1947-йилдан). Адирлар ўртасида жойлашган. Вилоят марказидан 30 км, туман марказидан 17 км узоқликда жойлашган. Яқин темир йўл стансияси — Асака (15 км). Аҳолиси 6,7 минг кишидан зиёд (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, татар, рус, қирғиз, тожик ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Полвонтош 1940-йилда нефт кони очилиши муносабати билан кончилар шаҳарчаси сифатида вужудга келган. Полвонтош атрофидан нефт ва газ қазиб олинади. Поябзал фабрикаси, 2 та умумий таълим мактаби, касб-ҳунар коллежи, тиббий санитария қисми, Полвонтош санаторийси (ПО ўринли) мавжуд. Полвонтош — Асака, Полвонтош — Марҳамат йўналишида автобуслар қатнайди[1].

Бу шаҳарчада совет пайтида кўп турли миллатга мансуб халқлар яшаган. Кўпчилиги ўзбек, қирим-татар, рус, корейс, қирғиз, тожик миллатлари. Адирлардан нефт қазиб олинган ва олинмоқда.

Совет пайтида магазинлар ва дўконлар марказдан таъминланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил