Ползун (русча ползат — сирпанмоқ), крейскоф — тўғри чизиқли ва ёйсимон йўналтиргичлар бўйлаб илгариламақайтма ҳаракат ҳосил қилиш учун ишлатиладиган детал; кривошипшатунли ва кулисали меха-низмларнинг звеноси. Металл кесиш станоклари (кўндаланг рандалаш, текис силлиқлаш ва бошқалар) да П. кескични олдинга ва орқага ҳаракатлантиради. Ички ёнув двигателлари, поршенли компрессорлар ва бошқаларда П. вазифасини поршен бажаради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил