Помир тиллари — ҳинд-европа тиллари оиласининг эроний тиллар гуруҳига мансуб. Ғарбий ва Жанубий Помир водийларида (Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятида ва Афғонистон, Покистон, Шимолий Ҳиндистоннинг унга туташ ҳудудларида) ва Сарикўл тоғ тизмаларида (Хитойнинг Синсзян-Уйғур мухтор вилоятида) тарқалган. Помир тилларига вахан, ишкошим, ёзғулом тиллари ҳамда шуғнон, рушан, хуф, бартонг, ўрўшўр, сарикўл сингари қардош тил ва лаҳжалар киради. Ҳозир ўлик тил қисобланган қадимги ванж ва сарғулом тиллари ҳам шу тиллар гуру-ҳидан ҳисобланган. Айрим белгиларига кўра, мунжон ва унга яқин бўлган ийдго тиллари Помир тилларига қўшилсада, бу масала мунозарали бўлиб қолмоқда.

Помир тилларининг тарихий-генетик тавсифи уларни бошқа шарқий эроний тиллардан фарқланувчи оила сифатида ўрганиш имконини бермайди. Бир қатор шундай белгилар турли Помир тилларини бошқа шарқий эроний тиллар билан алоҳидаалоҳида яқинлаштиради. Барча Помир тилларининг структур ўхшашлиги ва катта умумий луғавий фонд уларнинг муайян тил жамоасида ўзаро яқин, ўхшаш ривожланганлигини кўрсатади.

Помир тиллари ёзувга эга эмас. Помир тилларида сўзлашувчиларнинг кўпчилиги учун ёзув ва таълим тили — тожик тили, сарикўл тилида сўзлашувчилар учун эса уйғур тили ҳисобланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил