Помирдарё — Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти билан Афғонистон чегарасидаги даре. 4126 м баландликда жойлашган Зўркўл кўлидан бошланади ва Лангар қишлоғидан қуйироқда Ваҳондарё билан қўшилиб, Панж дарёси (Амударё ҳавзаси) номини олади. Юлмозор ирмоғининг қуйилиш жойига қадар кенг водийда секин оқади, кейин эса нишаби катталашиб, тор водийда тез оқадиган тоғ дарёсига айланади. Узунлиги 100 км дан зиёд.[1]

Помирдарё


Жойлашуви
Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил