Помпе касаллиги (умумий гликогеноз, ИИ турдаги гликогеноз) камдан-кам учрайдиган, аутосома рецессив ирсий механизмига эга бўлган ирсий касалликдир. Бу касаллик бутун танадаги мушак ва асаб ҳужайраларининг шикастланиши билан боғлиқ. Ушбу патологиянинг клиник кўриниши лизосомал фермент – кислота а-1,4-глюкозидаза етишмовчилиги натижасида юзага келган гликогеннинг лизосомаларда тўпланиши билан боғлиқ. Помпе касаллигининг тез прогрессив (классик) ва секин прогрессив шакллари мавжуд. ИИ турдаги гликогенознинг клиник кўринишларининг кенг доирасига қарамасдан, касалликнинг барча шакллари ГАА гени томонидан кодланган битта ферментнинг етишмаслигига асосланган бўлади[1].

Тарихи

Бу касаллик биринчи марта 1932-йилда голландиялик патолог И. C. Помпе томонидан ўрганилган. 1963-йилда белгиялик биокимёгар Анри Аэрс ушбу касалликка чалинган беморларда лизосомал фермент а-глюкозидаза етишмовчилигини аниқлади. Помпе касаллиги лизосомал сақлаш касаллиги сифатида аниқланган биринчи ирсий касаллик бўлиб, ҳозирда касалликнинг 50 га яқин тури аниқланган[2].

Эпидемиологияси

Помпе касаллигининг тарқалиши (гликогеноз ИИ тип) тахминан 140 000 (классик инфантил шакл) ва катталар популяциясида 60 000 дан 1 тасида учрайди (кеч бошланган Помпе касаллиги). Касаллик аҳолининг деярли барча этник гуруҳларида учрайди.

Наслдан-наслга ўтиши

Касаллик аутосомал рецессив тарзда наслдан-наслга ўтади. Шунинг учун эркаклар ва аёлларда тенг частотада учрайди . ГАА гени, бу касалликни келтириб чиқарадиган мутациялар аутосомада (17-хромосома) локализация қилинган. Касаллик клиник жиҳатдан отадан ва онадан олинган аутосомаларнинг иккаласи ҳам ушбу ген учун нуқсонли бўлган тақдирдагина ўзини намоён қилади. Аутосомал рецессив мероснинг барча ҳолатларида бўлгани каби, агар ота-онанинг иккаласи ҳам нуқсонли генга эга бўлса, у ҳолда наслда касалликнинг мерос бўлиш эҳтимоли 25% ни ташкил қилади.

Диагностикаси

Ушбу ноёб ирсий патологиянинг ташхиси қондаги фермент – кислота а-1,4-глюкозидаза (малтаза) („қуруқ нуқта“ усули) фаоллигини лаборатория усуллари натижасида ёки тана тўқималари (тери фибробластлари, мушак тўқималари, лейкоцитлар) асосида тасдиқланади.

  • Касаллик турли хил клиник кўринишларда намоён бўлади:
  • Помпе касаллигининг классик (инфантил) шакли
  • Кеч бошланган Помпе касаллиги (болалик, ўсмирлик ва катталарда)[3][4].

Даволаш

Касалликни ўзига хос даволашнинг ягона варианти шикастланган ёки етишмаётган ферментни Мёзйме фармацевтик препарати (алглукозидаза алфа,) билан терапевтик алмаштиришдир. Ушбу дори Гензйме Cорп томонидан ишлаб чиқилган ва 1 ой мобайнида 3,5 ёшгача бўлган 39 нафар беморларнинг иштирокида олиб борилган клиник синовлар муваффақиятли ўтади. „Мёзйме“ препарати дунёдаги энг қиммат дорилардан бири бўлиб, йиллик курс беморнинг ёши ва вазнига қараб 100 дан 300 минг АҚШ долларигача туради. Дори Россия Федерациясида 2013-йилда рўйхатга олинган.

Прогноз

Ушбу ноёб генетик жиҳатдан аниқланган касалликнинг прогнози, бошланиш вақтига ва клиник симптомларининг кучли ўтишига қараб ўзгаради. Ўз вақтида ўзига хос даволашсиз, бу генетик патология, айниқса чақалоқлар ва ёш болалар орасида, кўпинча ўлим билан тугайди.

Ҳаволалар

Манбалар