Пондишери, Путтучери -Ҳиндистондаги иттифоқдош ҳудуд. Майдони 492 км². Аҳолиси 974 минг киши (2001), тамил, телугу, малаялам, инглиз ва франсуз тилларида сўзлашади. Маъмурий маркази — Пондишери шаҳри П. чоғроқ ва бир-биридан алоҳида жойлашган 4 та қудуд — Пондишери, Ка-раикал, Янаи ва Махедан иборат. Релефи — денгиз бўйи пасттекислиги. 1670-йиллардан 1954-йилгача Франсиянинг Ҳиндистондаги мулки бўлган.

Ҳудудларнинг бир-биридан узоқда жойлашганлиги сабабли уларни маъмурий бошқариш ва хўжалигини режалаштириш мураккаб. Иқтисодий фаол ахрлининг 45% қишлоқ хўжалигида банд. Экин майдонининг 90% суғорилади. Шоли етиштириш етакчи ўринда, шунингдек, кокос палма-си, шакарқамиш, ер ёнғоқ, пахта, тариқ экилади. П.да 20 дан ортиқ йирик (ип газлама, шакар-канд ва бошқа озиқ-овқат) корхоналари ишлаб турибди. Қоғоз ва фармацевтика заводлари бор. Майда ва кустар саноати ривожланган. Улар таркибида металлсозлик, электротехника саноати корхоналари мавжуд, компютер ишлаб чиқарилади. Денгиздан балиқ овланади. Караикал шаҳрида қишлоқ хўжалиги институти бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил