Пони (инг. понй) — Британия (шу жумладан, Шедленд, Гебрид, Ирландия ва бошқа оролларда), Исландия, Корсика, Сицилия, Хоккайдо (Япония)да етиштирилган пакана отлар. 20 дан ортиқ тури мавжуд. Бўйи 40—125 см. Туси ҳар хил. Кўпчилик мамлакатларда, асосан, ҳайвонот боғларида сақланади, дам олиш боғларида енгил аравачаларга, болалар аравасига қўшилиб, эгарланиб, сайрчиларга хизмат кўрсатади. П.нинг миниладиган, аравага қўшиладиган махсус турлари етиштирилади. П. отлар Ўзбекистонда ҳам урчитилиб кўпайтирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил