Понселе Жан Виктор (1788.1.7, Мец — 1867.22.12, Париж) — франсуз ма-тематиги ва муҳандиси, Париж Фанлар академияси аъзоси (1834). Париж университети профессор (1838—48), политехника мактаби ди-ректори (1848—50). П.нинг геом.га оид "Фигураларнинг проектив хоссалари ҳақидаги трактат" асари 1822-йил Парижда босилиб чиққан. Асарда биринчи марта фигураларнинг проектив хоссалари — фигура бир текисликдан иккинчи текисликка проексияланганда сақланадиган хоссалари алоҳида гуруҳларга ажратилган. Бу хоссаларни ўрганиш учун П. яратган услублар, жумладан, иккилик принсипи геом.нинг янги соҳаси — проектив геом. яратилишига олиб келади. П.нинг механика ва гидравликага оид ишлари маълум. У фанга механик иш бирлиги — килограммометрни киритган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил