Понтус Алмқвист – (1999-йил 10-июлда туғилган) – швециялик профессионал футболчи, Италия А сериясининг “Лечче” клубида ўйнайди[1]. У Россиянинг „Ростов“ клуби билан ҳам шартнома имзолаган, аммо бу шартнома амалга ошмаган. У футбол майдонида ҳужумчи ампуласида ўйнайди.

Понтус Алмқвист
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Понтус Скуле Эрик Алмқвист
Таваллуд санаси 1999-йил 10-июл (1999-07-10) (27 ёш)
Таваллуд жойи Нйкöпинг, Швеция
Бўйи 1.83 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Леccе
Рақами 7
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–2013 Нйкöпингс
2014 Сйрианска
2014 Норркöпинг
2015–2016 Нике Аcадемй
2016 ИФК Норркöпинг

Фаолияти

Стокголмдаги машғулотларда қатнашгандан сўнг, Алмқвист 2017-йилги мавсум учун Норркöпинг жамоаси билан профессионал шартнома имзолаган. Ундан олдин Нике Футбол Академиясида футбол сабоқларини ўзлаштирган. 2017-йил 23-сентябрда у Норркöпинг сафида дебют қилган. Ўйинда унинг жамоаси Халмстадга 2:1 ҳисобида мағлуб бўлишган[2]. У 2017-йилги шартномаси бўйича ижаранинг маълум муддатини 2-дивизион вакили "Сйлвиа" жамоасида ўтказган жамоа сафида 3 та ўйинда майдонга тушиб битта гол уришга муваффақ бўлган У 2018-йилги мавсум бошида Варбергс БоИСга ижара асосида қўшилган ва 2018-йил июл ойида Норркöпинг сафига қайтишдан олдин тўрт марта майдинга тушган[3]. У 2020-йил сентябр ойида Швеция У21 терма жамоасидаги дастлабки иккита голини уришга эришган[4]. 2020-йил 15-октайбрда Алмқвист Россия Преймер-лигаси клуби Ростов билан беш йиллик шартнома имзолаган[5]. 2022-йил 7-мартда ФИФА Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ махсус қоидаларни жорий қилган. Ушбу қоидалар Россиядаги хорижлик футболчиларга 2021–2022-йилги мавсум охиригача Россия клублари билан шартномаларини бир томонлама вақтинча тўхтатиб туриш ва шу санагача Россиядан ташқаридаги клубларга қўшилиш имконини берган[6]. 2022-йилнинг 17-мартида Алмқвист 2021—2022-йилги мавсум охиригача Голландиянинг “Утрехт” клуби билан шартнома имзолаган[7]. ФИФА 2022—2023-йилги мавсум учун регламентини узайтирган ва Алмқвистга 2022-йил 5-июлда бир йиллик ижара асосида Полшанинг [[“По[8].гон Шеcин”]] жамоасига ўтишга рухсат берган[9].

2023-йилнинг 22-июнида Алмқвист вақтинчалик шартнома асосида Италиянинг Лечче клубига ўтган[10].

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа кубоги Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Норркöпинг 2017 Аллсвенскан 1 0 1 0 0 0 2 0
2019 Аллсвенскан 7 0 2 0 – 9 0
2020 Аллсвенскан 20 5 0 0 – 20 5
Жами 28 5 3 0 0 0 31 5
Сйлвиа (ижара) 2017 Дивисион 2 3 1 – – 3 1
Варберг (ижара) 2018 Супереттан 4 0 – – 4 0
Норрбй (ижара) 2018 Супереттан 14 1 1 0 – 15 1
Сйлвиа (ижара) 2019 Эттан 6 2 – – 6 2
Жами 9 3 0 0 0 0 9 3
Ростов 2020–21 РПЛ 19 1 1 0 – 20 1
2021–22 РПЛ 18 2 1 0 – 19 2
Жами 37 3 2 0 0 0 39 3
Утречт (ижара) 2021–22 Эредивисиэ 9 0 – – 9 0
Погоń Сзcзеcин (ижара) 2022–23 Экстракласа 12 3 0 0 3 0 15 3
Жами 113 15 6 0 3 0 122 15

Манбалар

  1. ↑ Понтус Алмқвист‚ свенскфотболл.се, 4 Жануарй 2018
  2. ↑ „Понтус Алмқвист сигнс фор ИФК Норркöпинг | Нике Аcадемй то про cонтраcт“. униспорцторе.cом (2016-йил 3-ноябр). Қаралди: 2018-йил 19-июл.
  3. ↑ „ИФК-миттфäлтарен трäнар мед аннан клубб“ (Сwедиш). нт.се (2018-йил 18-июл). Қаралди: 2018-йил 19-июл.
  4. ↑ „ББC Фоотбалл Сcорес“. ббc (2020-йил 9-сентябр). Қаралди: 2020-йил 9-сентябр.
  5. ↑ „Понтус Альмквист — игрок "Ростова"“ (Руссиан). ФC Ростов (2020-йил 15-октябр). 2020-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.
  6. ↑ „ФИФА адопц темпорарй эмплоймент анд регистратион рулес то аддресс северал иссуэс ин релатион то wар ин Украине“. ФИФА (2022-йил 7-март).
  7. ↑ Утречт (2022-йил 17-март). „Понтус Алмқвист маакт сеизоэн аф биж ФC Утречт“ (нл). Пресс-релиз.
  8. ↑ „АЛМҚВИСТ ИН ГИАЛЛОРОССО“ (ру). УС Леccе (2023-йил 22-июн).
  9. ↑ „Понтус Алмқвист ноwйм заwодникиэм Погони!“ (пл). Погоń Сзcзеcин (2022-йил 5-июл).[сайт ишламайди]
  10. ↑ „АЛМҚВИСТ ИН ГИАЛЛОРОССО“ (ру). УС Леccе (2023-йил 22-июн). 2023-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-сентябр.