Ponza jangi
Понза жанги — Италиянинг Понза ороли яқинида содир бўлган денгиз жанги ҳисобланади. Жанг Драгут бошчилигидаги Франсуз-Усмонли флоти билан Андреа Дориа қўмондонлиги остидаги Генуя флоти ўртасида бўлди. Ушбу жангда Генуяликлар мағлуб бўлди. Бу ғалаба Усмонли флотининг кейинги уч йил давомида Сицилия ва Сардиния қирғоқларига бўладиган босқинларини осонлаштирган.
| Понза жанги | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Усмонли-Габсбург урушлари | |||||||
Жанг тасвири Усмонли галлареясида. | |||||||
| |||||||
| Рақиблар | |||||||
| Қўмондонлар | |||||||
Қўшинлар
Усмонли флоти 1551 — 1559-йилларда бўлиб ўтган Италия урушида Генрих ИИ Чарлз В билан тўқнаш келганида, я'ни Сулаймон И даврида 100 та кемадан иборат эди[1][2]. Генуя флоти Андреа Дориа бошчилигидаги 40 та уруш кемасидан иборат бўлган[3]. Генуя флотидаги 20 та уруш кемаси шахсан Дорияга, олтитаси Антонио Дорияга ва иккитаси Монаколик Грималди хонадонига тегишли эди.
Жанг
Флотлар ўртасидаги жанг 1552-йил 5-августда Аппенин яримороли атрофидаги Понза ва Терраcина ороллари ўртасида бўлиб ўтди. Усмонлилар аскарлари билан тўла бўлган Генуянинг 7 та уруш кемаларини қўлга киритган[4].
Натижа
Жанг Франсуз-Усмонли иттифоқи ғалабаси билан якунланди. Бунинг натижасида Усмонлилар Сицилия, Сардиния ва Италия қирғоқларига кейинги уч йил давомида доимий юришлар уюштиришди[5].
Манбалар
- ↑ Эуропеан wарфаре, 1494-1660 бй Жеремй Блаcк п.177
- ↑ Тҳе Ҳисторй оф Энгланд Шарон Турнер, п.311
- ↑ Wҳитеҳоусе, Росиэ (2013). Брадт Лигуриа: Тҳе Италиан Ривиэра. Брадт Травел Гуидес. п. 91. ИСБН 9781841624730.
- ↑ Тҳе Медитерранеан анд тҳе Медитерранеан wорлд ин тҳе аге оф Пҳилип ИИ бй Фернанд Браудел п.924 [1]
- ↑ Констам, Ангус (2008). Пираcй: Тҳе Cомплете Ҳисторй. Оспрей. п. 87. ИСБН 9781846032400. Арчивед фром тҳе оригинал он 3 Жануарй 2014. Ретриэвед 17 Оcтобер 2016.