Pop tumani
| туман | |
|---|---|
| Таркибида | Наманган вилояти |
| Маъмурий маркази | Поп (шаҳар) |
| Расмий тиллар | Ўзбек |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Харитада | |
|
| |
Поп тумани — Наманган вилоятидаги туман. У 1926-йил 28-сентабрда ташкил этилган. 1930-йилдан Чуст-Поп тумани номи билан аталган. 1931-йилда, Чуст тумани ажралиб чиққанидан кейин, Поп тумани деб аталиб келинмоқда. 1947—1960-йилларда Наманган вилояти таркибида, 1960—1967-йилларда Фарғона вилоятида, 1967-йил декабрдан яна Наманган вилояти таркибига кирган.
Этимологияси
Поп ҳақида ўрта асрларда ёзилган тарихий китобларда маълумотлар учрайди. „Поп“ атамасининг дастлабки кўриниши „Боб“ шаклида берилган. Тадқиқотчи олим Лур’э „Поп“ атамасини араб ва сўғдий тиллардаги манбаларни таҳлил қилиб икки хил маънодаги сўз деб атайди. Биринчиси „дарё кечуви“ бўлиб, Поп қал’асини олдида Сирдарёдан кечиб ўтиш мумкин бўлган жой маъносида қўллаган. Иккинчиси „қал’а“ деган маънони англатади. Поп қал’аси ўша даврда девор билан ўралган эди[1].
Тарихи
1876-йилнинг 6-апрелида Чуст уезди ташкил қилиниб, таркибига саккизта бўлис (волост) ва 62 та қишлоқ оқсоқоллиги киритилган. Поп ҳамда Чодак волостлари ҳам унга қарашли бўлган[2].
Поп волости таркибида 4 қишлоқ жамоаси йиғини ва 12 қишлоқ оқсоқоллиги бўлган.
1916-йил 18-сентябрда мардикорлар ортилган биринчи эшелон Поп туманидан Подшо Россиясига жўнатилган.
ХХ асрнинг 20-йилларида миллий озодлик ҳаракати етакчиларидан Аштнинг Ашоба қишлоғидан бўлган Раҳмонқулибек йигитлари Поп ҳудудида болшевикларга қарши кураш олиб борган.
Поп тумани дастлаб 1926-йил 28-сентябрда Фарғона округи таркибида ташкил этилган.
1930-йилда Чуст тумани бирлаштирилиб, Чуст-Поп тумани номи билан аталган.
1931-йилнинг июн ойида собиқ ЎзССР Олий совети Президиуми Марказий қўмитаси Чуст-Поп раёнини икки мустақил туманга бўлиш ҳақида қарор қабул қилган.
Чуст-Поп тумани қуйидагича тақсимланган:
- Чуст тумани — маркази Чуст шаҳри
- Поп тумани — маркази Поп пасёлкаси
Иккинчи жаҳон урушида тумандан 5 минг нафарга яқин киши қатнашган, улардан 1564 таси урушда ҳалок бўлган.
Географияси

Поп тумани Наманган вилояти майдонининг 43,8%, аҳолисининг 9% ини ва яйловларининг асосий қисмини ташкил этади. Туман шимолидан Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилояти, шарқдан Наманган вилоятининг Чуст, Мингбулоқ туманлари, жанубидан Фарғона вилоятининг Бувайда ва Данғара туманлари, гарбдан Тожикистон Республикасининг Ашт тумани, Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманлари билан чегарадош. Чегарасининг узунлиги 344 км бўлиб, шимолидан жанубга Чатқол, Қурама тизмаларидан Марказий Фарғона текисликларигача бўлган кенгликларни эгаллайди. Майдони 2,94 минг км². Аҳолиси 170 минг киши (2003). Туманда 1 шаҳар Поп, 4 та шаҳарча Уйғурсой, Халқобод, Олтинкон, Чоркесар мавжуд. Уйғур, Марғизор, Янгиер, Янгиобод, Ғурумсарой, Тепақўрғон, Қирчин, Пунгон, Хонобод, Чодак, Гулистон, Майдамиллат, Ботир бўтка, Чиғаноқ, Кенагас, Бешсори, Наврўз, Исковут, Санг, Қайнама, Хўжаобод, Тўда, Ором, Дўстлик, Маданият, Парда Турсун, Кўрнос каби қишлоқлари мавжуд
Табиати
Туман ҳудуди Фарғона водийсининг шимолида, Наманган вилоятининг шимоли-ғарбий қисмида, Қурама тоғ тизмаларининг жанубий ёнбағри ва Сирдарё воҳасида, геологик фаол зонада жойлашган. Релефи текислик, адирлар ва тоғлардан иборат бўлиб, жанубдан шимолга кўтарила боради. Жанубида (Қорақалпоқ чўлида) ва Аччиқкўл массивида баландлиги 350-400 м, шимолида, Чатқол тоғларида эса 4000-4500 м га етади. Сирдарёнинг ҳар икки томонидаги текислик деҳқончилик қилинадиган асосий ерлардир.
Иқлими
Иқлими континентал. Ёзи иссиқ, узоқ, қиши нисбатан юмшоқ ва қисқа. Июлнинг ўртача температураси 27,8°, январники −2°, −9°. Йиллик ёғин 120-330 мм. Туманда тез-тез шамол бўлиб туради (тезлиги секундига 1-4 м, баъзан 24-26 м га етади). Туман ҳудудидан Сирдарё, Шимолий Фарғона ва Охунбобоев номидаги каналлар, тог' олди адирларидан Чодаксой, Ғовасой, Жабборсой, Олмоссой, Уйғурсой, Тузликсой, Угрижарсой, Селгасой, тоғлар орасидан Кенгкўлсой, Сансалаксой, Резаксой ва бошқа сойлар оқиб ўтади. Шунингдек, Қазноқ ва Тавот кўллари бор.
Тупроқ ва ўсимликлар
Туман ҳудудида тупроқ ва ўсимликлар жанубидан шимолий томон ўзгариб боради. Сирдарёнинг чап соҳилидаги қорақалпоқ чўлида кўчма қумлар ва қум барханлари орасида шўрхоклар учрайди. Ўзлаштирилган ерларнинг тупроғи оч тусли бўз тупроқлардир. Бу ерларда ёввойи ўсимликлардан саксовул, изен, янтоқ, қамиш, юлғун ва бошқа ўсади. Сирдарё ва бошқа дарёларнинг одоқ ва қайирларида ўтлоқи-ботқоқ ва тўқ тусли бўз тупроклар учрайди. Шўрхок ва шўртоблар ҳам бор. Бу ерларда тол, туранғил, юлғун, шўра, ялпиз, қўға ва бошқа ўсимликлар ўсади. Адир зонасида шағал ва чағир тошлар, жигарранг тупроқлар тарқалган. Ўсимликлари, асосан, эфемер ва эфемероидлардир. Тоғ зонасида ер юзаси қоялар ва тоғ ўтлоқ тупроқлари билан қопланган. Бу ерларда янтоқ, арча, тоғтерак, ёввойи олма, дўлана каби турли дарахт ва буталар, ширач, бетага, шувоқ, исириқ ва бошқа о'симликлар ўсади. Тоғ яйловларидан кенг фойдаланилади.
Аҳолиси
Поп тумани аҳолиси 231,3 минг киши Наманган вилояти аҳолисининг 9% ини ташкил этади. Аҳолиси асосан, ўзбеклар, шунингдек, тожик, рус, татар, украин, қирғиз, уйғур ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км²га 58 киши. Шаҳар аҳолиси 131,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 99,7 минг киши (2023-йил 1-январ ҳолатига кўра).
Хўжалиги
Саноат туман иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Туманда қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат ва енгил саноатлари асосий тармоқлардан ҳисобланади. Поп туманида 11 саноат корхонаси, шу жумладан, 3 та қўшма корхона, автокорхона ва бошқа фаолият кўрсатади.
1970-йил 4-майида Чодак маъдан кони очилган. Бу ерда ишчилар шаҳарчаси „Олтинкон“ қурилган. 1981-йилда Халқаобод шаҳарчаси ишга туширилган. 2000-йилда хусусий тадбиркорлик субектлари 772та, 2010-йилда эса 1963 тага етган[3].
Қишлоқ хўжалиги
Поп туманига биринчи трактор 1928-йилда келтирилган. Попга биринчи Американинг „Фордзон“ трактори келтирилган бўлиб, аҳоли уни „ўт омоч“[4] деб номлаган. 1929-йилда туманда трактор колоннаси, 1932-йилда Машина-трактор стансияси (МТС) ташкил қилинган.
Қишлоқ хўжалигида пахтачилик етакчи ўринда. Ғаллачилик, шоликорлик, мевачилик, токчилик, полизчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, асаларичилик, пиллачилик ҳам муҳим ўрин тутади. Туманда 13 ширкат, 480 дан зиёд фермер, 13380 деххон, 1 ўрмон, 1 жамоа хўжаликлари, 3 қишлоқ хўжалиги корхонаси мавжуд бўлиб, уларда 21,9 мингдан ортиқ киши меҳ-нат қилмоқдалар.
Поп туманида жами суғориладиган ер майдони 39,3 минг га, шу жумладан, 31 минг гектарга яқини экин майдони бўлиб, 16,3 минг га ерга пахта, 11,8 минг га ерга дон, 245 га ерга картошка, 471,5 га ерга сабзавот, 154 га ерга полиз, 1922 га ерга емхашак экинлари экилади (2002).
Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида 28,4 мингга яқини қорамол (шу жумладан, 12 минг сигир), 59,4 мингга яқин қўй ва эчки, 9,5 мингдан зиёд парранда, 336 от боқилади (2002). Тумандаги коллектор-дренаж тармоқларининг уз. 778,2 км. Поп туманида 2002/03 ўқув йилида 38 умумий таълим мактабида 39,5 минг ўқувчи, 2 академик лицейда 800 ўқувчи, 5 касб-ҳунар коллежида 2 мингга яқин талаба таълим олди. Туманда 40 жамоат кутубхонаси (китоб фонди 504,7 минг асар), 17 клуб, 3 стадион, 3 сузиш ҳавзаси, 35 спорт зали ишлаб турибди. 111 жисмоний тарбий жамоалари бор, 44,2 минг киши спорт билан мунтазам шу-ғулланади. 11 касалхона (810 ўрин), 23 амбулатория ва поликлиника, 27 дорихона, 2 фелдшер-акушерлик пункти, 16 қишлоқ врачлик пунктларида 324 врач (ҳар 10 минг кишига 20,9 врач), 1652 ўрта тиббий ходим ишлайди.
Поп туманида 1931-йил 20-ноябрдан „Поп тонги“ газетаси чиқарилади.[5]
Манбалар
- ↑ Темирали Кулдошев, Шерали Кулдошев. ПОП ТУМАНИ ТАРИХИ: (Монография. Тошкент Шарқ, 2020 — 290-бет. ИСБН 978-9943-6606-0-1.
- ↑ О'зР МДА. 1-фонд, 6-рўйхат, 8493-иш — 59-61-бет.
- ↑ Мардонова Г. Истиқлолни буйлаган юрт. Тошкент Ниҳол, 2010 — 85-бет-бет.
- ↑ Ортиков Э. Наманган область Поп районидаги Ленин номли колхознинг тарихи. Тошкент, 1975 — 12-бет-бет.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |