Поплин (итал. папелино — папага тегишли; дастлаб, Авинтонда рим папаси қароргоҳида олинган, деб тахмин қилинади) — кўндаланг қавариқ йўллари бор полотно ўрилишли (қаранг Ўрилиш) газлама. Кўндаланг қавариқ йўллар ингичка танда ипларининг йўғонроқ арқоқ иплари билан ўрилишидан ҳосил бўлади. П. асосан пахта толаларидан ёки кимёвий толалардан, баъзан, табиий ипак (танда) ва жун (ар-қоқ)дан тўқилади. П.нинг танда бўйича зичлиги (қалинлиги) арқоқ бўйича зичлигидан 1,5—2-марта юқори бўлади. П. оқартириб, сидирға бўялиб ва гул босилиб ишлаб чиқарилиши мумкин. П.дан блузалар (камар боғлаб кийиладиган кенг уст кўйлак), эркаклар кўйлаги ва бошқа тикилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил