Попокатепетл — Мексиканинг жан. қисмидаги сўнмаган вулкан, Кўндаланг Вулканли Серра тоглари-да. Базалт ва андезитлардан тузилган, баландлиги 5452 м. Доим тутун бурқираб туради. ХВИ—ХВИИ асрларда тез-тез отилиб турган. Ён бағирлари 3800 м гача дуб ва қарағай ўрмонлари билан қопланган. Чўққиларида доимий қор ва музликлар бор. Миллий боғ таркибида.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил