Populyatsiya
Биологияда Популяция - аниқ яшаш ареалини эгаллаган ва маълум даражада замон ва маконда бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатадиган организмлар гуруҳи. Популяциядаги генетик ўзгаришлар турларнинг келиб чиқиши, янги ўсимлик навлари, ҳайвон зотларини яратиш ва бошқа асосини ташкил қилади. „Популация“ терминини даниялик генетик Wилҳелм Жоҳаннсен генетик жиҳатдан бир хил бўлмаган индивидлар гуруҳини соф линия (генетик жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳ)дан фарқ қилиш учун таклиф этган (1903).
Табиатда популяциянинг турли хил типлари учрайди: ёпиқ популяция (фақат бир-бири билан жуфтлаша оладиган индивидлар гуруҳи); панмиктик популяция (индивидлар жуфтлашиши жуфт танламасдан амалга ошади); менделча популяция (бир географик ареалда тарқалган, кўпайиш ва бошқа хусусиятлари бир хил бўлган индивидлар мажмуи); изоген популяция генетик жиҳатдан айнан ўхшаш, яъни барча локуслар (хромосоманинг бир ген жойлашган чизиқли участкаси) бўйича кўпчилик ҳолларда гомозигота бўлган индивидлар гуруҳи; мувозанатланган популяция — генлар частотаси (такрорланиши) мутацион ва селексион тазйиқлар ўртасидаги мувозанатга асосланиб ўзгариб туради ва тасодифий жуфтлашиш принсипига кўра жуфтлашишда ҳамда локуслараро эркин рекомбинацияланишда генотипларнинг амалдаги частотаси назарий кутилган ҳолатга мое келади. Фанда мавжуд бўлган идеал популяция тушунчаси табиатда учрамайди ва у фақат математик моделларда ҳисобга олинади. Масалан, зоғора балиқ йирик кўлларда 2 та популяция ҳосил қилади, улардан бири қирғоқ яқинида яшаб, майда ҳайвонлар билан озиқланади ва секин ўсади; иккинчиси сувнинг чуқур қисмида яшаб, баликлар билан озиқланади ва тез ўсади; ғўзанинг ёввойи турлари, шунингдек, экиладиган навлари популяцияси ҳарорат, ёруғлик, сув режими, озиқланиш ва бошқаларга нисбатан турлича реаксиялар билан ҳарактерланадиган жуда кўп гурухлардан ташкил топган.
Табиатда популяцияларнинг аралашиб кетишига географик (сув ҳавзаси, тоғ, ўрмон, чўл), биологик (жинсий аппаратнинг тузилишида куйикиш ва уя қуриш, ўсимликларда гуллаш муддатида фарқ бўлиши), экологик (яшаш муҳити — намлик, тупроқ таркибида фарқ бўлиши) алоҳидаланиш тўсқинлик қилади. Популяция эволюсиянинг энг кичик ва асосий бирлиги ҳисобланади. Чунки эволюсион жараён популяция ичида бошланади. Популяция индивидлари орасида доимо ирсий ўзгарувчанлик пайдо бўлиб туради. Жинсий кўпайиш туфайли бу ўзгарўвчанлик популяция индивидлари орасида тарқалиб, уни гетероген қилиб қўяди. Популяцияда борадиган яшаш учун кураш ва табиий танланиш туфайли фойдали ўзгаришларга эга бўлган индивидлар сақланиб қолиб, насл беради. Бундан кейинги эволюцион жараёнларда популяция кенжа турни ҳосил қилади.
Популяциялар классификацияси
Популяциялар эгаллаган ҳудуди ва улар о'ртасидаги алоқанинг даражасига қараб қуйидагича фарқланади: элементар (бо'лакланган), экологик ва географик.
Элементар популяция - гуруҳларнинг энг кичик бо'лаги бо'либ, бир-бирини то'лдиради.
Экологик популяция - аралаш элементар популяцияларни ма'лум бир муҳитда о'заро бог'лиқлиги.
Географик популяция ма'лум бир жойдаги аралаш экологик популяцияларнинг о'заро бог'лиқлигидир.
Популяциялар ко'пайиш усулларига қараб панмиктик, клонал ва клонал-панмиктив бо'лади. Панмиктик популяциялар жинсий ё'л билан ко'пайиб четдан чангланишга мойил бо'лади. Клонал популяциялар фақат жинссиз ко'пайишга мойил бо'лади. Клонал-панмиктив популяциялар бир марта жинсий, бир марта жинссиз ё'л билан ко'паядилар.
Популяцияларнинг сон жиҳатдан та'рифи
Сон жиҳатдан характеристикасига ко'ра популациялар статистик ва динамикка бо'линади. Популяциянинг статистик ко'рсаткичлар характеристикаси ҳозирги вақтдаги уларнинг сони, жойлашиши, зичлиги ва структура тузилиши характеристикасидан иборат. Динамик ко'рсаткичлар популяцияда ма'лум давр оралиг'идаги бо'ладиган туг'лиш, о'лиш ва популяцияларнинг о'сиши жараёнларини о'з ичига олади.
Сони, миқдори - алоҳида популяцияларнинг сони, масалан, о'симликлар сони
Зичлиги - ма'лум майдонга ёки ҳажмга то'г'ри келадиган популяцияларнинг биомассаси ёки алоҳида сони бо'либ, улар вақтлар давомида о'згариши мумкин.
Адабиёт
- Бигон М., Ҳарпер Ж., Таун-сенд К., Экология. Особи, популясии и сообшества, в 2-томах. Перевод с анг ., М., 1989; Холиқов П. ва бошқа Биология, Т., 1996; Мавлянов О., Биология, Т., 2003.
- Абдукарим Зикирёев, Очил Мавлонов.[1]
- Дилором Ёрматова, Экология. "Фан ва технологиялар нашриёти", Тошкент., 2012
- Манбалар
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |