Porfir
Порфир (юн. порпҳйреос — олов ранг) — порфирли структурам эга эффузив палеотип нордон тоғ жинсларининг умумий номи. Асосий массаси кўпинча кварс, дала шпати, шох алдамчиси ёки тоғ шишасидан иборат бўлади. П.нинг 2 тури маълум: ортоклазли П. (ортофир) — трахитнинг палеотип аналоги ва кварсли П. — липаритнинг аналоги. П. Россияда (Сибир, Урал), Кавказда, Ўзбекистонда эса Ҳисор, Чат-кол, Нурота ва бошқа тоғларда, қад. вулкан тоғ жинслари қатламлари орасида уч-райди. П.нинг таркиби ва пайдо бўлиш шароитини ўрганиш у билан боғлиқ фой-дали қазилма конларини топишга им-кон беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |