Порфирит — таркибида кварс бўлмаган эффузив палеотип тоғ жинси; андезитта ўхшаш. П.да 60—65% СиО2 бўлади. Шишадан иборат асосий масса орасида плагиоклаз, андезин, баъзан пироксеннинг йирик кристаллари учрайди. Таркибига қараб базалтли, плагиоклазли, пироксенли ва бошқа турларга бўлинади. Бурмали ва платформали областлардаги турли геологик ёшдаги ётқизиқлар орасида кенг тарқалган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил