Зиёсферада исми Порсо ва фамилияси Хўжаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Хўжаев Порсо, Порсо Хўжа Ҳасан (1867-йил, Бухоро — 1937-йил 25-октабр, Тошкент) — Бухородаги жадидчилик ҳаракатининг намояндаларидан бири, Бухоро ХСР ва Ўзбекистон ССР давлат ва жамоат арбоби, педагог[1].

Порсо Хўжаев
Таваллуди 1867-йил
Вафоти 25-октябр 1937-йил(1937-10-25)
(70 ёшда)
Тошкент
Касби Педагог
Мукофотлари Қизил юлдуз ордени

Ҳаёти ва фаолияти

Порсо Хўжаев 1867-йил Бухоро амирлигининг пойтахти Бухоро шаҳрида таваллуд топган. Бухорода мадраса таҳсилини олган. 1890-йиллардан жадидчилик ғояларига қизиқа бошлаган. 1905-йилдан Бухородаги жадидчилик ва „Ёш бухороликлар“ сафида янги усул мактаблари очиш ва жадид газеталарини чиқариш, кўплаб қироатхона ва кутубхоналар ташкил этишда фаол қатнашган. 1918-йил мартдан Самарқанд, Шаҳрисабз, Қарши, Бухорода амирлик тузумига қарши курашда иштирок этган.

Бухоро Халқ Совет Республикаси (БХСР) тузилгач, Хатирчи ва Кармана вилоятлари инқилобий қўмитаси раиси (1920—1921-йиллар), БХСР деҳқончилик нозири ва нозир ўринбосари (1921-йил), Бухоро марказий касаба иттифоқи раиси (1922-йил), БХСР Марказий Ижроия Қўмитаси раиси (1922-йил август — 1924-йил ноябр) сифатида фаолиай олиб борган. 1925-йилдан Бухоро шаҳар ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари, Бухоро округида ер ислоҳоти бўйича комиссия раиси бўлиб, 1929-йилдан Тошкентда кўчиб ўтган.

Вафоти

Порсо Хўжаев БХСРнинг раҳбар арбоблари билан биргаликда миллатчилик ва совет давлатчилигига қарши ҳаракатларда айбланиб, 1937-йил 14-октябрда отишга ҳукм қилинган ва шу йилнинг 25-октабрида, 70 ёшида Тошкентда отиб ўлдирилган[2]. 1962-йил 26-ноябрда оқланган.

Мукофотлари

Порсо Хўжаев Бухоро Халқ Совет Республикасининг 1-даражали Қизил юлдуз ордени билан тақдирланган[3].

Манбалар

  1. ↑ Султонов, Фарход; Бозорбоев, Фарруҳ. Ўзбекистон ҳукмдорлари. Тошкент: Алишер Навоий номидаги О’збекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2007-йил — 78-бет. 
  2. ↑ . Бухоро инқилоби тарихи учун материаллар, Москва, 1926-йил. 
  3. ↑ Хўжаев, Файзулла. Бухоро инқилобининг тарихига оид материаллар, Тошкент, 1997-йил.