Порт-о-Пренс (франсузча: Порт-ау-Принcе) — Гаити давлати пойтахти. Мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий маркази. Гаити оролнинг ғарбий қисмида жойлашган. Иқлими тропик, ўртача температура январда 25°C, июлда 28°C. Йиллик ёғин 1355 мм. Аҳолиси 846,2 минг киши (1995). Мамлакатнинг Кариб денгизи соҳилидаги муҳим порти. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Ша-карқанд заводлари, тамаки, тўқимачилик, семент саноати корхоналари мавжуд. Ром ишлаб чикарилади. Университет, Гаити халқлари музейи, миллий музей, консерватория ва ҳоказолар бор. Порт-о-Пренсга 1749-йилда асос солинган. 1770-йилдан Франсиянинг Сан-Доминго мустамлакасининг маъмурий маркази. 1804-йил 1-январдан мустақил Гаити пойтахти. Меъморий ёдгорликларидан Сан-Суси саройи ва Рамер тарихий боғи сақланган.[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил