Порт-судан - Суданнинг шим.шарқий қисмидаги шаҳар. Кассала вилоятида. Ахрлиси 305 минг кишидан зиёд (1990-йиллар ўрталари). П. -С. мамлакатнинг Қизил денгиз бўйидаги энг катта порти. Четга пахта, ер ёнғоқ, чорвачилик маҳсулотлари чиқарилади. Металлсозлик, нефтни кайта ишлаш саноатлари ривожланган. Ип газлама фабрикаси, кема таъмирлаш, пахта тозалаш корхоналари, йирик элеватор бор. Денгиз сувидан туз олинади. П. -С.га 1908-йилда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил