Портлаш — оний вақтда чегараланган ҳажмда катта миқдорда энергия ажралиб чиқиш жараёни. Маълум хажмни эгаллаб турган модда П. натижасида энергия ажратиб, атрофдаги муҳитни жуда катта куч билан ҳаракатга келти-рувчи юқори босимдаги қизиган газга айланади. П. қаттиқ жисмда унинг емирилиши ва парчаланиши билан кузатилади. Муҳитнингт-раси, зичлиги, босимининг кескин кўтарилишидан юзага келган ҳаракат П. тўлқини дейилади. Бу тўлқин муҳитда жуда катта тезлик билан ҳаракатланади. П. вакуумда юз берса, П. энергияси турли томонга катта тезлик билан учиб чикадиган портловчи моддаларнинг кинетик энергиясига айланади ва атрофдаги турли объектларга нисбатан механик таъсирни юзага келтиради. П. жойидан узоклашган сари П. тўлқинининг таъсири кучсизлана боради. Энергия манбаинингтабиати ва у қандай йўл билан ажралиб чиқишига қараб П. бир неча турга бўлинади. Кимёвий портловчи моддалар кимёвий бўлиниш хоссасига эга; бунда молекулалараро боғланиш энергияси иссиқлик энергияси сифатида ажралиб чикали. Портловчи моддалар учун температура ошиши кимёвий бўлиниш тезлигини ифодалайди. Нисбатан паст температурада кимёвий бўлиниш жуда секин юз бера-ди, натижада портловчи модда билан атроф муҳит орасида иссиклик мувоза-нати юзага келади. Агар ажралиб чиқувчи иссикликнинг моддадан ташқарига чиқиб кетмаслигига шароит яратилса, температура ошиши билан кимёвий бўлиниш жараёни тезлашади, бунга иссиқлик ажратиб портлаш дейилади. Яна шундай П. жараёни борки, бунда кимёвий ўзгариш портловчи модда бўйлаб бирин-кетин қатламдан қатламгатўлқин кўринишида тарқалади. Модданинг ол-динги ҳолатидан жуда юқори босимли ва температурали ҳолатга кескин ўтишини таъминловчи бундай тўлқин зарба тўлқинидир (яна қаранг Детонация).

Моддаларнинг фундаментал ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган ядро П.лари ҳам мавжуд. Бу П. атом ядросинингтаркибига кирувчи элементар зарра (протон, нейтрон) ларнинг боғланиш энергияси ажралиб чикишига асосланган. Модда ато-ми ядросининг парчаланиши натижасида нисбатан енгил ядроли элементлар ҳосил бўлади. Ядроларнинг парчаланиши натижасида ҳосил бўлган янги нейтронлар бошқа ядроларнинг парчаланишига олиб келади ва, нихрят, парчаланиш сони жуда тез усади. Шундай ўз-ўзини тезлатувчи жараёнга занжир реаксияси дейилади. 100 кг уран ёки плутоний ядроларининг парчаланиши учун керакли вақт 10~6 с ни ташкил қилади. Бошкариладиган занжирли ядро реаксияси ядро реак-торида амалга оширилади.

Катта миқдордаги энергия ажралиб чикадиган ядро реаксиясининг яна бошқа тури — енгил ядролар синтези реаксияси. Юқори температурада юз берувчи синтез жараени термоядро реаксияси дейилади. Дейтерий ядросининг (водород изотопи 2Н) синтезида шунча массадаги ураннинг парчаланишида ажралиб чиқадиган энергиядан 3-марта кўп энергия ажралиб чиқади. Синтезга керакли температурага эришиш учун уран ва плутоннинг ядро реаксиясидан фойдаланилади. Юқорида кўрсатилган П. турларида ажралиб чиқадиган энергия моддаларнинг молекуляр ва ядро боғланиш энергиясидир. П. нинг яна шундай турлари борки, уларда ажралиб чиқадиган энергия ташқи манбадан юборилади. Шундай П.га мисол қилиб муҳитнинг кучли электр разря-дини олиш мумкин. Бунда электр энергияси разрядли оралиқда муҳитни юқори температура ва босимли ионлашган газга айлантирувчи иссиқлик кўринишида ажралиб чиқади. Фокуслантирилган лазер нурини жисмга таъсир қилдириш йўли билан ҳам П. ҳодисасини ҳрсил қилиш мумкин.

Табиатда П.ни ҳосил қиладиган жуда кўп ҳодисалар мавжуд. Чақмоқ вақтида атмосферадаги электр разрядлари, вулқонларнинг тўсатдан отилиши, йирик метеоритларнинг ер юзига тушиши турли П.ларга мисол бўла олади. Тунгус метеоритининг (1907) Ерга тушиши натижасида юз берган портлашда ~107 т тринитролуолнинг портлашида ҳосил бўладиган энергияга тенг энергия ажралиб чиққан.

Кимёвий портловчи моддалар бузиш ишларида асосий восита ҳисобланади. Ядро П.ларининг бузиш қобилияти юқори. Битта ядро бомбасининг П.идаги энергия 10 млн. т кимёвий портловчи модданинг энергиясига эквива-лентдир.

П. илмий тадқиқот ишларида ҳам кенг қўлланади. П. газ, суюқлик ва қаттиқ жисмларнинг юқори босим ва температурадаги хусусиятларини текширишда, физиканинг номувозанат жараёнларида — турли муҳитларда масса, энергия ва импулсларнинг узатилишини, моддаларнинг фаза ўтишлари механизмларини, кимёвий реаксия ва бошқа ҳодисаларни ўрганишда жуда муҳим. П. фой-дали қазилмалар жойлашган ерни аниклаш ва уларни очишда, йўл, тўғон ва тоғлардаги тоннел қурилишларини бажаришда П. жараёнидан кенг фойдаланилади (қаранг Портлатув ишлари).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил