Портловчи юлдузлар, эруптив юлдузлар — физик жиҳатдан ўзгарувчи юлдузлар синфи. Уларда портлаш жараёнлари (эрупсия) содир бўлиши натижасида равшанлиги ғай-ритабиий равишда, кўпинча кучли ўзгаради. Портловчи юлдузларга ўта янги юлдузлар ва бошқа ўзгарувчан юлдузлар тааллуқли. Кўпгина Портловчи юлдузларда чақнаш ташқи қатла-мини ташлаш билан ва юлдузларда газ қобиғи ҳосил бўлиши ҳамда унинг фа-зода сочилиши билан рўй беради. Бундай юлдузларнинг равшанлиги 10—15 юл-дуз катталигигача ортади. Бундай ҳодиса фотосферанинг катта (1000–2000 км/с) тезликда тўсатдан кенгайиши билан боғлиқ (яна қаранг Юлдузлар).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил