Портобелло жодугари (Португалча: А Бруха де Портобелло) – бразилиялик ёзувчи Пауло Cоэлҳо томонидан ёзилган асар. Асар 2006-йил нашр этилган бўлиб, Трансилвания шаҳрида никоҳсиз туғилган аёл ҳақидадир. Унинг онаси романи аёл (келиб-чиқиши Шимолий Ҳиндистондан бўлиб, асосан, Европанинг турли ҳудудларида яшовчи кўчманчи этник гуруҳ вакили) бўлган. Асосий қаҳрамон туғилгач онаси томонидан ташлаб кетилган. Сабаби боланинг отаси чет эллик (гадже) бўлган. Кейинчалик бой ливанлик жуфтлик томонидан асраб олинган.

Портобелло Жодугари
Файл:Портобелло Жодугари.жпг
Асл номи А Бруха де Портобелло
Муаллиф(лар) Пауло Cоэлҳо
Мамлакат Бразилия
Тил португалча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 2006

Асосий мавзу

Бу асарнинг асосий саволи: „Ўзимиз ким эканимизга амин бўлмай туриб, ўзлигимизга содиқ бўлиш учун жасоратни қандай топамиз?“

Асар муаллифнинг бошқа ижодий наъмуналарида ҳам учраб турадиган ўзининг шахсий фикрларига асосланган фалсафий фикралар билан бойитилган. Шунингдек, Cоэлҳонинг кўплаб асраларидаги каби ўткинчи хоҳишларга асосланган иқтибослар ҳам романдан жой олган.

Сюжети

Китоб бошланишида Афина ўлади. Унинг бундай ҳолатда ўлиши китобда интрига яралиши учун асос бўлган[1].

Қиз 19 ёшида Лондон университетига муҳандислик факултетига ўқишга киради, аммо бу ўзи хоҳлаганидек йўналиш эмасди. Бир куни у коллежни ташлаш, турмушга чиқиш ва фарзандли бўлишга қарор қилади. Бу билан муаллиф ушбу хоҳиш қаҳрамоннинг ҳам ўз вақтида ташлаб кетилганлиги ва онасидан ололмаган меҳрини ўз фарзандига беришни истагани туфайли пайдо бўлганлигини таъкидлайди. Икки йилдан сўнг унинг оиласи эрта қурилган никоҳ ва пул етишмаслиги туфайли кўп муаммоларга дучор бўлганлиги, айниқса Афина фақат боласини кўпроқ севганини турмуш ўртоғи ҳам тушуниб етгач якунига етади. У жуда қизиқарли бир иқтибосдан фойдаланади: „Қадимги Юнонистонда жангдан қайтган одамлар олган яраларига қарамасдан ёки ўз қалқони билан ўлишган, ёки кучлироқ бўлишган. Шуниси маъқулроқ: Мен туғилганимдан бери жанг майдонида яшайман ва ҳеч кимнинг мени ҳимоя қилишига муҳтож эмасман.“ У инсон ичида ўсиб борадиган кўплаб саволлар қидируви ичида яшади. Ўз боласи, пул ва дўстлари борлиги сабабли кўпчиликка қониқарли ҳаёт кечиргандек туюлди; унинг онгидан бошқа ҳамма нарса сокин эди, шу сабабдан „Мен кимман?“ деган саволга жавобни ўзининг кўплаб кузатишлари орқали излади.

Манбалар

Адабиётлар

  1. ↑ ААП Май 2007