Порцмут - Буюк Британиянинг жан. қисмидаги шаҳар, Хемпшир графлигида. Аҳолиси 182,2 минг киши (1990-йиллар охири). Ламанш бўғозидаги порт. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, радиоэлектроника, тикувчилик саноати корхоналари бор. Кўприк орқали Госпорт шаҳри билан боғланган. Ҳарбий денгиз базаси. Шаҳарга ХИИ асрда асос солинган. 12— ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил