Зиёсферада исми Пошша ва фамилияси Маҳмудова бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Пошша Маҳмудова (1918[манба керак]-2006.12.04[манба керак]) – совет давлат ва иқтисодиёт арбоби.

Пошша Маҳмудова
 Ўзбекистон ССР Олий Совети Президиуми раиси вазифасини бажарувчи
Мансаб даври
28-феврал 1943-йил – 21-март 1943-йил
Ўтмишдоши Йўлдош Охунбобоев
Вориси Абдували Мўминов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди Гурлан тумани, Хоразм вилояти
Сиёсий партияси КПСС
Мукофотлари Андоза:Ҳурмат белгиси ордени Андоза:Ҳурмат белгиси ордени

Таржимайи ҳоли

Хоразм вилояти ҳозирги Гурлан тумани ҳудудида, камбағал деҳқон оиласида туғилган. КПСС аъзоси[1].

11 ёшидан далада меҳнат қила бошлаган.1934-1951 йилларда Гурлан раёнидаги В. И. Ленин номли колхозда звено бошлиғи сифатида фаолият юритган. 1938 йилда Гурлан раён ижроия қўмитаси раиси, 1940 йилда Хоразм вилояти ижроия қўмитаси раиси этиб тайинланган [2].

1942 йилдан Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раисининг ўринбосари. 1943 йилнинг 28 февралидан 21 мартига қадар Ўзбекистон Олий Совети Президиуми раиси вазифасини бажарган, сўнгра 1946 йилга қадар яна ўринбосар сифатида фаолиятни давом эттирган. 1937 йилда 1 чақириқ СССР Олий Советига сайланган илк хоразмлик депутат[3].[4]. СССР Олий Советининг ИИ чақириқ депутати.

Фидокорона меҳнатлари туфайли 1938 йилда Ленин ордени ва „Ҳурмат белгиси“ орденлари билан тақдирланган.[5]

Манбалар

  1. ↑ арчонтологй.орг, совиэт_узбекистан, 00.1938.9
  2. ↑ Лучшиэ люди нашей страни – кандидати в депутати Верховного Совета СССР // Правда Востока. – 1946.1.02. – № 23. – С. 3.
  3. ↑ Биринчи депутат ҳузурида // Совет Ўзбекистони. – 1970.1.02. – № 26. – Б.3.
  4. ↑ „Cписок депутатов Верховного Совета СССР 1-го созыва“.
  5. ↑ Биринчи депутат ҳузурида // Совет Ўзбекистони. – 1970.1.02. – № 26. – Б.3.