Postoynskayama
Постойнскаяма, Аделсберг ғори — Словениядаги карст ғори, Динара тоғлигида, Постойна шаҳри яқинида жойлашган. Шим.-ғарбдан жан.-шарққа йўналган Постойнска антикли-налининг рифли ва қатқатли оҳақтошларидан тузилган. Ғорнинг кириш жойи 554 м баландликда, уз. 16,4 км. Зал ва галереялари мураккаб тузилишга эга, манзарали сталактит ва сталагмит кўп. Ғор тепасида диаметри 200 м ли карст воронкалари жойлашган. Ғордан Пивка дарёси оқиб ўтади. Постойнскаяма курикхона деб эълон қилинган. Туристлар учун жи-ҳозланган (электрлаштирилган темир йўл ва ўзига хос ёритиш ускуналари қурилган).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |