Potentiometriya
Потенсиометрик анализ усуллари электрод потенсиалини очишга асосланган бўлиб, электрод потенсиали билан эритманинг консентрацияси орасидаги боғланишни ўрганади. Электролит эритмасига электродлар туширилганда, электрод билан эритма орасидаги сирт чегарасида потенсиал юзага келади. Бу потенсиал Нернст тенгламаси ёрдамида ифодаланади:
- ,
Бу ерда:
- — электрод потенциали, — волт билан о'лчанган стандарт электрод потенциали ;
- — универсал газ доимиси, 8,314 Дж/(мол·К) тенг;
- — мутлоқ ҳарорат;
- — Фарадий доимийси, равная 96485,33 Кл•мол−1 тенг;
- — жараёнда қатнашган электронлар сони;
- ва — яримрексияда қатнашган оксидловчи ва қайтарувчиларнинг мос равишдаги активлиги.
Агар Нернст формуласига Ф ва Р киритиб, натурал логарифимдан о'нли лагарифимга о'цак, Т= 298К да қуйдаги формулани оламиз.
Потенсиометрик анализ усуллари бевосита ва билвосита усулларга боиинади. Бевосита усулларда. моддаларнинг консентрациялари ва активликлари (пҲ, пМ, рА), диссоциация константалари (рКа, пКб), мувозанат ва барқарорлик константалари, эрувчанлик кўпайтмалари ва бошқа физик-кимёвий катталиклар аниқланади. Билвосита усуллар ёрдамида титрлаш (протолитом этрия, оксредметрия, комплексиметрия ва шу кабилар) давомида титрлашнинг охирги нуқтаси топилади. Потенсиометрияда потенсиални ўлчаш учун индикатор (водород селектив шиша, натрий ёки бошқа ионга селектив шиша ёки мембрана, металл, металл оксид ва бошқа) ва таққослаш (нормал водород, кумуш хлоридли, таллий хлоридли, тўйинган каломел ва бошқа) электродлар ишлатилади. Потенсиометриянинг айрим ионларни аниқлашга мўлжалланган индикатор электродлари ишлатиладиган соҳасига ионометрия дейилади. Таққослаш электродлари ўлчаш давомида доимий ҳароратда ўз потенсиалини ўзгартирмайди. Потенсиометрик титрлашнинг охирги нуқтасини топиш учун ҳисоблаш, чизма (интеграл, дифференсиал, иккинчи даражали ҳосила, эгри чизиқларни тўғрилаш — Гран) ва муайян потенсиал (пҲ) гача титрлаш усуллари мавжуд.
Адабиётлар
- Корыта И., Дворжак И., Богачкова В.. Электрохимия, пер. с чеш., М., 1977.
- Дамаскин Б. Б., Петрий О.А.. Основы теоретической электрохимии, М., 1978.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |