Potir
Потир - христиан черковидаги маросимий қадаҳ. У остки қисми устки қисмидан каттароқ бўлган, юмалоқ шаклдаги шароб ичишга мўлжалланган қадаҳ. Христианлар потирдан “Евхаристия” маросимида фойдаланадилар. “Евхаристия” Исонинг хочга михланишдан олдинги кечада ҳаворийлар билан бирга тановул қилган энг охири кечки овқат хотирасига бағишланган сирли маросим. Христианлар унда нон (Исонинг танаси) билан шароб (Исонинг қони)ни тановул қиладилар. Бу орқали улар ўзларини худога яқинроқ бўлдик деб ҳисоблайдилар. Христианликда потирга қуйилган вино Исо Масихнинг қони сифатида истемол қиинади[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 318.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.