Potok liniya
Поток линия — корхоналарда де-таллар тайёрлаш ёки буюмларни йи-ғишда бажариладиган технологик жа-раёнлар кетма-кетлигига мослаб (поток усулида) жойлаштирилган ва бирбирига боғланган ишлов берувчи машиналар (ёки иш ўринлари) маж-муи. Ҳар бир машина ёки иш ўрни маълум ишга мосланади, унда умумий ишнинг маълум қисми бажарилади. Ҳар бир ишчи маълум ишга ихтисослашади. Операциялар осон-қийинлик ва вақт жиҳатдан ҳар бир иш ўрнига тақсимланади. Поток линия узлуксиз ёки тўхтаб-тўхтаб ишлайдиган (узлукли) бўлиши мумкин. Ишлов бериладиган детал ёки йиғиладиган буюм бир иш ўрнидан иккинчисига махсус транспорт воситалари (мас, конвеер) да ўтказилади. Поток линия индивидуал — битта деталга ишлов бериладиган; қўшалоқ — бир вақтда икки деталга ишлов бериладиган; гурухли — бир вақтнинг ўзида бир неча деталга ишлов бериладиган хилларга бўли-нади. Поток линия ишлаб чиқариш жараёнларининг бир маромда боришини таъминлайди, иш унумдорлигини оширади. Маҳсулот ёки унинг бир қисмини маълум технологик изчиллик ва бир маромда автоматик тарзда тайёрлайдиган машиналар тизими, асосий ва қўшимча ускуналар мажмуи автомат Поток линия дей-илади (қаранг Автомат линия).[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |