Поwербалл — Америка лотереяси[1]. Билетлари мамлакатнинг 44 штатида (Невада, Юта, Миссисипи, Алабама, Аляска, Гавайилардан ташқари) сотилади[2]. Лотереянинг энг катта ютуқлари (жекпот) кўпинча рекорд даражада бўлади. Масалан, 2013-йил май ойида 590,5 миллион доллар ютиб олинди, 2016-йил январда эса жекпот 1,5 миллиард долларни ташкил этган ва уни бирданига 3 иштирокчи ютиб олган эди. 2023-йил 8-февралда Поwербалл тарихдаги энг катта лотерея жекпотини — 2 миллиард доллар деб эълон қилди, уни Калифорниянинг Алтадена шаҳрида сотиб олинган чипта эгаси ютиб олди[3].

Қоидалари

Аввалига 2 блокдан 6 дона рақам танланади: 5 рақам биринчи блокдан (оқ шар 1/69 туркумидан) ва 1 рақам иккинчи блокдан (қизил шар 1/26 туркумидан). Барча танланган 6 рақамни топган иштирокчи жекпот соҳибига айланади. Шунингдек, 6 рақамдан 5 тасини топган иштирокчи 10 000 доллар, 4 тасини топган иштирокчи 100 доллар, 3 тасини топган эса 7 доллар ютиб олиши мумкин. Билет нархи 2 доллардан иборат. Агар жекпот соҳиби бир нечта бўлса, ютуқ тенг тақсимланади. Жекпотнинг ютуқ фонди камида 40 миллион доллардан иборат бўлиб, чексиз ортиб бораверади. Ўйин ҳафтанинг ҳар чоршанба ва шанба кунлари соат 22:59да Флоридада ўтказилади.

Манбалар

  1. ↑ Расмий сайт, 31-май 2016-йилда асл нусхадан архивланди, қаралди: 19-сентабр 2017-йил{{cитатион}}: CС1 маинт: дате формат ()
  2. ↑ „Посетитель заправки в США выиграл в лотерею почти $400 млн“ (русча). Рамблер Новости (2013-йил 19-сентябр). Қаралди: 19-сентабр 2013-йил.
  3. ↑ Андоне, Ая Эламроусси,Дакин „Wиннинг тиcкет фор $2.04 биллион Поwербалл жаcкпот солд ин Cалифорниа, стате лоттерй оффиcиалс сай“ (инглизча). CНН (8-ноябр 2022-йил). Қаралди: 8-ноябр 2022-йил.