Пойгоҳтепа — ўрта асрларда Бу-хоро воҳаси атрофида барпо этилган Канпир девор тизимидаги охирги истеҳ-ком ҳаробаси. Навоий туманидаги Туркистон қишлоғи ҳудудида жойлашган. Археолог Ҳ.Муҳамедов кузатиш ишлари олиб борган (1958). Антик даврда П. Бухоро воҳаси аҳолисини ташқи хужумдан мудофаа этиш мақсадида ҳар 8–10 км масофада бино этилган ис-теҳкомларнинг охиргиси. Воҳанинг шим.-шаркдда, Зарафшон дарёсининг тоққа жуда яқин масофада оқиб ўтаётган жой ва тоғ оралиғидаги тор йўлакда барпо килинган. Дастлаб ВИ асрда қурилиб, сўнгра ВИИИ аср охири — ИХ аср бошларида янгидан тикланган ва муҳим ҳар-бий стратегик аҳамиятга эга бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил