Пойгумбаз — гумбаз ўрнатиладиган қурилма, асос. Гумбазнинг гардишсимон остки, бинонинг устки қисми. П. гумбазни бинодан баланд кўтариб, ажратиб туради, унга салобат ва кўркамлик бағишлайди. П.нинг 4 ёки 2 томонидан дарча очилиб, унга панжаралар ишланади. П. гумбаз ва бино рангига мое равишда турли хил кошин-кори, гириҳ нақш, шакл ва китобалар билан безатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил