Poynting Jon Genri
ПОЙНТИНГ (Пойнтинг) Жон Генри (1852.9.9, Монтон, Ланкашир — 1914.30.3, Бирмингем, Уорикшир) — инглиз физиги, Лондон Қироллик жа-мияти аъзоси (1888-йилдан). Лондон (1872) ва Кембриж (1876) университетини тугатган. Бирмингем университети профессор (1880-йилдан). 1884-йилда электромагнит энергияси оқими зичлигининг вектори иборасини фанга киритди. Бу 1874-йилда рус физиги Н.А.Умов томонидан айтилган алоҳида вектор катталикдир (қаранг Умов — Пойнтинг вектори). П. Ернинг зичлигига (1891) ва Ер гравитацион доимий-сига (1893) овд аниқўлчашлар ўтказган. Қуёш атрофида айланаётган осмон жис-ми орбитасининг кичрайиши ҳодисасини кашф этган (1903). Бу ҳодисанинг релятивистик назариясини 1937-йилда инглиз физиги Г.Роберцон (Пойнтингроберцон ҳодисаси) ишлаб чиққан.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |