Позил оталиқ (тахминан ХВИИ аср, Риштон, Бухоро хонлиги — 1704-йил, Риштон, Бухоро хонлиги) — ўзбекларнинг минг уруғидан, Риштон шаҳри ҳокими, укаси Ашурбек (Ашуқрул) билан биргаликда Фарғонани 1701—1704-йилларда бошқарган[1].

Позил оталиқ
Таваллуди тахминан ХВИИ аср
Вафоти 1704-йил
Риштон, Бухоро хонлиги
Фуқаролиги Бухоро хонлиги
Касби Риштон ҳокими
Болалари Ражаббий

Таржимайи ҳоли

Позил оталиқ Бухоро хони Абдулазизхон ҳукмронлиги (1645—1681) даврида, яъни Фарғона ҳокими Рустам Ҳожи Султон оиласида Риштон шаҳрида таваллуд топган. Рустам Ҳожи Султоннинг оталиқдан ташқари Ашурбек (Ашурқул) исмли кичик ўғли ҳам бўлган. Афсоналарга кўра, Олтин бешик авлоди ҳисобланган Ахси шаҳри бийи Тангриёр Худоёр Илик Султон ИИ умрининг охирида ўзининг қароргоҳини Риштонга кўчириб, Фарғона водийсини шу ердан туриб бошқарган. Унинг авлоди Рустам Ҳожи Султон эса марказни Ахси шаҳрига қайта кўчиртиради. Лекин бу билан Риштон ўзининг сиёсий аҳамиятини йўқотмайди. Риштон шаҳрига ўзининг тўнғич ўғли Позил Оталиқни ҳоким этиб тайинлайди. Аммо ҳукмрон синфлар томонидан Фарғонанинг бўлажак ҳукмдори укаси Ашурбекнинг эълон қилиниши, ака-ука ўртасида душманликни келтириб чиқаради. Рус тарихчиси ва этнографи Владимир Наливкин Мулла Шамсининг берган маълумотларга асосан қуйидагиларни ёзиб қолдирган[1]:

Рустам Ҳожи Султон вафотидан сўнг сарой амалдорлари унинг катта ўғли Позил оталиқ ўрнига кичик ўғли Ашурқулни ҳукмдор деб эълон қилади. Оталиқ Риштонга қайтиб, у ердан туриб қўзғолон кўтаради. 1704-йили Ашурқул қўшини билан Риштонга юриш қилиб, шаҳарни қамал қилади, аммо ўзи жангда ҳалок бўлади. Шунда қўшин вояга етмаган ўғли Шоҳрухни ҳукмдор деб эълон қилади ҳамда қамални давом эттиради. Тез орада Позил оталиқ ҳам вафот этади. Шундан кейин Риштон таслим бўлиб, Шоҳрухнинг ҳукмронлигини тан олади.

Риштон эгаллаганидан кейин Шоҳрух қўшини шаҳарни бутунлай вайрон қилиб ташлайди[1]. Аммо Позил оталиқнинг фарзанди Ражаббийнинг ҳаёти сақлаб қолинади. 1709-йили Шоҳрухбий Фарғона водийсининг жанубий ва шимоли-ғарбий ҳудудларини эгаллаб, Бухоро хонлигидан мустақил беклик тузади[2].

Позил оталиқнинг ўғли Ражаббийнинг Дўстқул Баҳодир исмли фарзанди бўлган. Ўз навбатида Дўстқул Баҳодирнинг Ирисқулбий, Ниёзқулбий, Жумақулбий, Исломқулбий, Тоғайқулбий, Имомқулбий исмли ўғиллари бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Владимир Наливкин. Краткая история Кокандского ханства. (рус тилида). Қозон: Типография Императорского университета, 1886 — 215-бет. 
  2. ↑ Мирзо Олим Махдум ҳожи. Тарихи Туркистон. Тошкент: Янги аср авлоди, 2008 — 244-бет.