Pozitron
Позитрон (инглизча: поситиве — мусбат ва элеcтрон), е* — мусбат электр зарядли элементар зарра, электроннинг антизарраси. Унинг заряди е=1,60218910-" Кл.; массаси /я=0,91093- ЙУ"30 кг; магнит моменти сс=9,2848-10-24 Ж/Тл. П. спини 1/2 га тенг бўлиб, Ферми — Дирак статис-тикасига бўйсунади. Антизарраларнинг мавжудлигини биринчи бўлиб П. Дирак башорат қилган (1931). Бу назарияга асосан зарра ва антизарранинг массаси, яшаш вақти ва спинлари бир хил бўлиб, электр заряди ва магнит мо-ментлари модул жиҳатдан тенг, аммо ишоралари қарамақарши бўлиши керак эди. Кейинчалик улар тажрибаларда тўла тасдикданди. Биринчи антизарра — П.нинг мавжудлигини К. Д. Андерсон кучли магнит майдонига жойлаштирилган Вилсон камераси ёрдамида кашф этган (1932).
П. электромагнит, гравитацион ва кучсиз ўзаро таъсирларда иштирок этади ва лептонлар синфига киради. Статистик хусусиятига кура, П. фермион ҳисобланади. П. турғундир, лекин у электрон билан тўқнашганда е+ ег жуфтлар аннигилясия ҳодисаси содир бўлганлиги учун жисмда қисқа вақт яшайди. Мас, қўрғошинда П.нинг яшаш вақти 5-10-" с га тенг.
П.лар бир зарранинг иккинчи заррага айланиш жараёни (мас, мюоннинг емирилишида, у- квантларнинг П. электрон жуфтини ҳосил қилиш жараёнида ва баъзи радиоактив изотопларнинг бета емирилиши)да ҳосил бўлади. Бета емирилишдан ҳосил бўлган П.дан текшириш мақсадларида фойдаланилади. П.нинг жисмда секинлашиш ва аннигилясия жараёнлари жиемнинг физик ва кимё-вий хоссалари (мас, кристалл панжа-ранинг дефекти, электрон ўтказувчанликнинг тезликлар бўйича тақсимоти, баъзи бир кимёвий реаксиялар кинетикаси) тўғрисида маълумот беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |